O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI

HUZURIDAGI "O`ZARXIV" AGENTLIGI


 

Ўзбекистон Республикаси кинофотофоно ҳужжатлари Марказий давлат архивида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида 2006-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-325-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги “Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 482-сонли Қарори, 1999 йил 29 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат хокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли Қарори, 2004 йил 3 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида архив ишини бошқаришни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 49-сонли Қарори, 2008 йил 26 августдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида Архив ишини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 194-сонли Қарори ҳамда 2012 йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида”ги 101-сон қарорлари асосида “Ижро назорати ва иш юритиш маҳорати” бўйича 40 соатлик махсус семинар-тренинглар ташкил этиб келинмоқда.  

Семинар-тренинг ижро назоратини ташкил қилиш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш, ҳужжат сақловини тўғри таъминлаш, ижро интизомининг мониторингини олиб бориш, электрон ахборот ресурсларини шакллантириш, улардан фойдаланиш юзасидан ходимлар малакасини оширишда мухим аҳамиятга эга ҳисобланади.

 Семинар-тренинг ташкилотларда девонхона мудирлари ҳамда иш юритувчи кадрлар, котиба-референтлар, ижро интизомига масъул ходимлар, идоравий архивга масъул мутахассислар малакасини ошириш, ишларини сифат жиҳатдан яхшилаш, иш юритиш бўйича фаолият юритаётган ходимлар билимларини мустаҳкамлаш, иш юритиш ва ижро назорати бўйича қабул қилинган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар ва уларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб бериш, иш юритиш ва ижро назоратининг илғор ва назарий билимлари ҳамда ижро назорати бўйича умум қабул қилинган тамойиллар ва методология асосида ишни ташкил этиш услублари, иш юритиш фаолиятида илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича тўлиқ маълумот билан таништириш, ташкилотларда иш юритиш ва ижро назоратини олиб боришни янада такомиллаштиришдаги зарур услубий кўрсатмаларни беради.    

Ўзбекистон Республикаси кинофотофоно ҳужжатлари Марказий давлат архивида ташкил этиб келинаётган семинар-тренинг кўп йиллар мобайнида республикамиз ташкилотларида фаолият юритиб келаётган ходимларни малакасини ошириб келмоқда. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, “Ижро назорати ва иш юритиш маҳорати” бўйича махсус семинар-тренингни тугатган ходимлар ўқиш давомида олган кўникмаларини ўз иш жойларида қўллаб, ижро назорати ва иш юритишни сифатли йўлга қўйиб, ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Мазкур семинар-тренингда ижро назоратининг меъёрий-ҳуқуқий асослари, ижро назорати тушунчаси, ҳужжатлар билан ишлаш тартиби, ижро назоратини ташкил қилиш, ҳужжатларни тузиш ва қабул қилинган қарорларни назорат қилиш, ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш, стандарт компьютер дастурларидан фойдаланиш, назорат карточкалари билан ишлаш, расмий хатларни тайёрлашнинг ўзига хос хусусиятлари, ташкилий-фармойиш ва бошқа ҳужжат турлари, идоравий архивларда архив ҳужжатларини сақлашйиғмажилдлар номенклатуасини тузиш тартиби ва уни расмийлаштириш, иш юритишда ҳужжатлар қимматлилиги экспертизасини амалга ошириш, электрон ҳужжатлар ва уларнинг айланиш тизими, тадқиқотчиларга хизмат қилишнинг психологик аспектлари, кадрлар билан ишлашда психологиянинг ўзига хослиги, ташкилотнинг шахсий таркиби билан ишлаш бўйича тавсиялар, жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш ва улар билан  ишлаш, иш юритиш тушунчаси, уни ташкил этувчи элементлар, ҳужжатлар тури ва классификацияси ҳамда электрон ҳужжатлар каби дарслар ўтилиб, семинар-тренинг охирида тингловчилар ўзлаштирилган билимларини мустаҳкамлаш учун тест синовларини топширади ва курс сўнггида архив томонидан ўқиганлиги тўғрисида махсус гувохнома билан тақдирланади.

Мазкур семинар-тренинг дарсларида идора ва ташкилотларда архив иши ва иш юритиш, шунингдек, ижро интизомини таъминлашга қаратилган дарс машғулотлари соҳанинг етук мутахассислари томонидан олиб борилади. Шунингдек, бу семинар-тренинглар шартнома асосида ташкил этилади.

             “Ижро назорати ва иш юритиш маҳорати” семинар-тренинги юртимизда иш юритиш ва ижро назоратини сифатли йўлга қўйишни амалга оширишда катта аҳамиятга эга бўлган семинар-тренинглардан биридир.