O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI

HUZURIDAGI "O`ZARXIV" AGENTLIGI


“Ўзархив” агентлигининг

 2016 йил  11 апрелдаги

25-сон буйруғига 3-илова

ДАВЛАТ ХИЗМАТИ РЕГЛАМЕНТИ

  1. Хизматнинг тавсифи (паспорти)
    1. Хизматнинг номи

Архив ҳужжатларидан фойдаланиш.

1.1.1.  Хизмат турлари:

шартнома асосида амалга ошириладиган архив иши ва хизматларини бажариш жараёнида архив сақловхонасидан йиғмажилдлар, рўйхатлар, микрофильмлар, кино, фото, фоно ҳужжатларни олиб бериш;

турар жойлар, ташкилотлар тарихи бўйича тарихий маълумотномалар тайёрлаш;

мулкий ҳуқуқлар, эвакуация, насл-насабларни аниқлаш (тасдиқлаш) бўйича сўровларни архив маълумотномаси бериш орқали ижро этиш;

10 йилдан ортиқ давр учун иш ҳақини тасдиқлаш тўғрисида архив маълумотномасини бериш (10 йилгача бепул);

ҳужжатларни мавзули танлаб олиш ва тўлиқ тайёрлаб бериш;

ҳужжатларни мавзули аниқлаш, шу жумладан даврий нашрлар, кино, фото, фоно ҳужжатлар асосида;

алоҳида фактлар, воқеалар, маълумотларни аниқлаш (тасдиқлаш) бўйича мавзули сўровларни бажариш, шу жумладан кино, фото, фоно ҳужжатлар асосида маълумотномалар тайёрлаш;

кино, фото, фоно ҳужжатлар бўйича ахборот мазмунидаги (ёзма кўринишда) маълумотнома бериш;

талаб асосида мавзули фотоальбомлар ва видеотасвирлар тайёрлаш;

радио, телекўрсатувлар, кўргазмалар тайёрлаш;

давлат архивида экскурсия ўтказиш;

фойдаланувчиларга монтаж варақларини ўқув залида кўриб чиқиш учун бериш ва қабул қилиб олиш;

киноҳужжатларнинг кинозалда намойишини ташкил этиш;

фоноҳужжатларни махсус ускунада эшиттириш;

турли негативлардаги плёнка ва ойна, киноплёнкалардан уларнинг фото нусхаларини кўчириб тайёрлаш;

ҳужжатлардан нусха тайёрлаш;

талаб асосида маълумотларни кўрсатилган манзилгача етказиб бериш[1].

  1. Хизматнинг натижаси:

давлат, жамият ва фуқароларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида тегишли шаклда архив ҳужжатидан кўчирма нусхалар, архив маълумотномалари ва ҳужжатлар тавсифи тайёрланиб маълумотнома берилади. Муддати - чексиз.

  1. Хизмат кўрсатувчи орган ва бланкалар олиш жойи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) тизимидаги хизматлар номенклатурасида мазкур хизмат тури киритилган давлат архивлари.

Архив ҳужжатларидан фойдаланиш тўғрисидаги сўров, жисмоний ёки юридик шахснинг номи ва ташкилий-хукукий шакли, унинг жойлашган ёки яшаш жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, юридик ёки жисмоний шахс ҳужжатлардан фойдаланишни мўлжаллаётган фаолият тури кўрсатилган ҳолда, ихтиёрий равишда тузилган шаклда тақдим этилади.

  1. Ҳуқуқий асослари:

Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 15 июндаги  “Архив иши тўғрисидаги” қонуни;

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 3 декабрдаги  “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида”ги 101-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 апрелдаги “Архивларнинг асосий иш турлари бўйича вақт ва ишлаб чиқариш намунавий нормалари тўғрисида”ги 100-сон қарори;

 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 12 сентябрда 2615-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Архивлар ва идоравий архивлар томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар номенклатурасини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида”ги Низом;

“Ўзбошархив” бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 26 июлда тасдиқланган “Давлат архив жамғармаси архив ҳужжатларидан фойдаланиш бўйича ишлар ва хизматлар асосий турларининг баҳоси” Прейскурант У-18-04-71 III-қисм (26.07.1999).

  1. Хизматни олувчилар:

жисмоний ва юридик шахслар (кейинги ўринларда буюртмачилар деб юритилади).

  1. Сўров тақдим этиш муддати:

архив ҳужжатларидан фойдаланиш учун сўров такдим этиш муддати белгиланмаган.

  1.  Сўровни кўриб чиқиш муддати:

жисмоний ва юридик шахслардан тушган расмий ва ёзма хатлар давлат архивига келиб тушган кундан эътиборан 15 кун ичида кўриб чиқилади;

қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса 1 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

  1. Тасдикловчи ҳужжат бериш муддати:

давлат архивлари томонидан архив ҳужжати нусхаси, архив маълумотномаси ёки ҳужжатлар тавсифи буюртмачига бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алока воситаси оркали етказиб берилади;

буюртмачи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар давлат архивлари томонидан рўйхат буйича кабул килинади, руйхатнинг нусхаси ҳужжатлар кабул килиб олинган сана тўғрисида белги қуйилган ҳолда сўров берувчига юборилади (топширилади).

  1. Хизмат олувчиларни хабардор қилиш
  2. 2.1. Маълумот таркиби ва ҳажми:

ҳар бир мурожаат қилган шахсга қуйидаги маълумотлар тақдим этилиши кафолатланади:

давлат архивининг жойлашган жойи, унинг иш вақти жадвали, ҳужжатларни қабул қилиш тартиби;

хизмат олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар руйхати;

кўрсатилаётган давлат хизмати учун йиғим тўлаш тартиби;

хизмат олиш тартиби;

хизмат кўрсатиш муддати;

хизматнинг регламенти мавжудлиги ва регламент билан танишиш усуллари.

  1. Кенг хабардор қилиш:

архив ҳужжатларидан фойдаланиш тартиби ҳақидаги маълумотларни ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг электрон шаклларини Агентликнинг расмий веб-сайтидан (www.archive.uz) ва давлат архивларининг жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш хоналари эълонлар тахтасидан олиш мумкин.

  1. Сўров бўйича хабардор қилиш:

хизмат олувчи ёки унинг вакили маълумот олиш учун қўйидаги усулларда мурожаат қилиши мумкин:

ёзма равишда: соат 9-00 дан 17-00 гача душанбадан жумагача бевосита ёки почта алока воситаси оркали. Хат ёки сўров шакли, зарур маълумотлар таркиби кўрсатилган холда, ихтиёрий равишда тузилади;

телефон оркали: соат 9-00 дан 18-00 гача хизмат олиш буйича саволлар юзасидан оғзаки хабардор қилиш (5 дакикадан ортик булмаган холда);

тушлик вакти соат 13-00 дан 14-00 гача;

электрон почта орқали 9-00 дан 17-00 гача (душанбадан жума кунларигача) турли хил ёзма (DOC, RTF, PDF) шаклда.

  1. Хизмат кўрсатиш жойида хабардор қилиш:

манзил: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор 2; 

мўлжал: “Ўзбекфильм” киностудияси биноси олдида;

жамоат транспорти бекати: Чорсудан 84 ва 103-сон автобуслар “Киностудия” автобус бекати, "Миллий боғ" метро бекати.

  1. Фойдаланиладиган ҳужжатлар бланкалари (шакллари)

            Агентлик тизимидаги тегишли давлат архиви директори буйруғи билан тасдиқланган шакл бўйича шартнома расмийлаштирилади.

 

  1. Хизмат кўрсатиш
    1. Иш вақти:

иш кунлари соат: 9-00 дан 18-00 гача, душанбадан жумагача.

тушлик вақти соат: 13-00 дан 14-00 гача.

  1. Кутиш шартлари:

келишув асосида белгиланади.

  1. Хизмат кўрсатиш тартиби

4.1. Зарур ҳужжатлар:

буюртмачи давлат архивига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) юридик шахслар учун:

               расмий хат билан мурожаат этиш;

               юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳқуқий шакли;

               ташкилот жойлашган жойи (почта манзили);

               банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами;

               юридик шахс тартибга келтирилиши мўлжаллаётган ҳужжат турлари ва миқдори кўрсатилган расмий хат;

б) жисмоний шахслар учун:

               ёзма сўров орқали мурожаат қилиш;

               жисмоний шахсларнинг яшаш жойи (почта манзили);

               телефон рақами;

               электрон почтаси;

               тартибга келтирилиши режалаштирилаётган шахсий архив ҳужжатларининг миқдори, тури ва даври кўрсатилган маълумотлар тўғрисида сўров;

              жисмоний шахснинг паспорт нусхаси.

 Ушбу банднинг "а" ва "б" кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар бир нусхада такдим этилади.

4.2. Хизмат тўлови:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 августдаги “Ўзбекистон Республикасида архив ишини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 194-сон қарори; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида”ги 101-сон қарори; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 12 сентябрдаги 2615-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Архивлар ва идоравий архивлар томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар номенклатурасини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низом” ҳамда давлат архивлари директорлари томонидан тасдиқланган Прейскуранти асосида кўрсатилган тартибда  тўлов ундирилади.

Тўлов пул маблағларини давлат архивларининг тегишли банк ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан қуйидаги реквизитлар буйича амалга оширилади:

олувчининг номи:

олувчининг ҳисоб рақами:

олувчининг банки номи:

олувчининг банк коди:

шахсий хисоб ракам:

СТИР:

Тўлов мақсади: буюртмачининг архив ҳужжатларидан фойдаланиш бўйича давлат хизматини амалга оширганлиги учун тўлов.

  1. Давлат хизматини кўрсатиш босқичлари

давлат архивига тақдим этилган ҳужжатлар 15 кун ичида кўриб чиқилади;

мурожаат буйича давлат хизматини кўрсатиш учун шартнома тузиш ёки рад этиш тўғрисида расмий жавоб берилади;

давлат хизматини кўрсатиш учун шартнома тузиш тўғрисида қарор қилинганлиги юзасидан буюртмачига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати, хизмат тури ва бажариш шартлари кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда шартнома имзолаш учун (топширилади) юборилади.

  1. Давлат хизматини кўрсатиш бўйича ички идоравий жараён
    1. жараён:  буюртмачининг барча зарур ҳужжатлар билан сўров қабул қилиб олинган кунда давлат архиви раҳбарияти томонидан тегишли мутахассисларга кўриб чикиш учун киритилади.
    2. жараён:  келиб тушган ҳужжатлар рўйхатга олинганидан сўнг, давлат архиви раҳбарияти уч кун муддатда тегишли мутахассислар хулосаси асосида хизмат кўрсатиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

4.5. Рад этиш асослари:

 хизмат кўрсатишни рад этиш учун қўйидагилар асос бўлади:

буюртмачи томонидан ҳужжатларни ўрнатилган тартибда расмийлаштирилмаган ҳолда тақдим этиши;

тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;

ҳужжатларни тартибга келтириш тўғрисидаги шартнома талаблари ва шартларига номувофиқлиги.

қонун ҳужжатларида кўрсатилган бошқа сабабларга кўра

Бошқа асосларга кўра, шу жумладан ҳужжатларни тартибга келтириш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан хизмат кўрсатишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Буюртмачи давлат архивининг хизмат кўрсатишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан, шунингдек мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.

Хизмат кўрсатишни рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома буюртмачига рад этишнинг аниқ сабаблари ва буюртмачи  кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Хизмат кўрсатишни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.

Буюртмачи хизмат кўрсатишни рад этилишига асос бўлган сабабларни бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш буюртмачининг сўровси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.

Буюртмачининг сўрови қайта кўриб чиқилган тақдирда хизмат кўрсатишни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.

5. Сифатни таъминлаш

5.1. Сифатсиз хизмат устидан шикоят килиш:

Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 15 июндаги “Архив иши тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддаси; Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида”ги 101-сон қарори; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 12 сентябрдаги 2615-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Архивлар ва идоравий архивлар томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар номенклатурасини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ буюртмачи давлат архивини хизмат кўрсатишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан, шунингдек давлат архиви мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.

 

  Юклаб олиш (*.pdf 351 kb)