O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI

HUZURIDAGI "O`ZARXIV" AGENTLIGI


“Ўзархив” агентлигининг 2016 йил 1-чорак якунлари бўйича ҳисоботи

        I. Молиявий - иқтисодий кўрсаткичлар

        Ҳисобот даврида республика давлат архивлари пуллик хизматларининг умумий ҳажми 2015 йилнинг шу даврига нисбатан ўсди ва 1 352,3 млнсўмни ташкил этди, ўсиш суръати 107% (2015 йил 1-чорак якунида – 1 267,1 млн сўм). Республика давлат архивлари томонидан пуллик хизматлар асосан идоравий архивлар ҳужжатларига илмий-техникавий ишлов бериш, мавзули сўровларни бажариш ва меъёрий-услубий ҳужжатларни тайёрлашдан иборат бўлди.

        Шу билан бир қаторда Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2016 йил 12 февралда тасдиқланган 05-5-1-сон Чора-тадбирлар режаси ҳамда 2016 йил 17 февралдаги ЭДО-03/1-865-сон йиғилиш баёнига мувофиқ кўчмас мулк объетларининг кенг кўламдаги хатлов бўйича ҳокимликлар ҳузурида ташкил этилган коммиссиялар томонидан келиб тушган сўровлар асосида 250 млн. ҳажимдаги пуллик хизматлар бепул бажариб борилди

        “Ўзархив” агентлиги ва та марказий давлат архивларининг 2016 йил март ойи ҳолатига дебиторлик қарзлари мавжуд эмас (2015 йилнинг шу даврида 11,4 млн. сўмни ташкил этган).

        “Ўзархив” агентлиги ва та марказий давлат архивларининг 2016 йил март ойи ҳолатига кредиторлик қарз 4,2 млнсўмни ташкил этди (2015 йилнинг шу даврида 4,0 млн. сўмни ташкил этган).

        Ходимларга пенсия ва нафақа тўловлари бўйича Чилонзор туман ижтимоий таъминот бўлими томонидан 2016 йил февраль-марть ойлари учун 2,4 млн. сўм миқдорида қарзлар мавжуд.

        Агентлик ва Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивларининг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари бўйича маълумотлар 1-15 жадвалларда (иловада) берилмоқда.

        II. Жаҳон иқтисодий инқирози олдини олиш борасида республика Президенти томонидан қўйилган вазифаларнинг бажарилиши таҳлили

        Архив муассасаларида иқтисодий ўсишнинг узоқ муддатли, барқарор суръатларини ва моддий-техника базасининг ривожланишини таъминлаш, жамлаш манбалари ҳисобланган ташкилотлар билан алоқани мустаҳкамлаш, тугатилаётган ташкилотларнинг ҳужжатларига илмий-техникавий ишлов бериш, архив иши ва иш юритишга оид меъёрий-услубий базани янада такомиллаштириш, 2016 йил “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган маърузаси билан белгиланган вазифалар Агентликнинг Ҳайъат йиғилишларида муҳокама этилиб, барча архив иши ҳудудий бошқармалари ва марказий давлат архивларига тегишли вазифалар белгилаб берилди.

        Архив муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда архивлар томонидан кўрсатилаётган пуллик хизматлар таҳлили ўтказилди. Хусусан, вилоят давлат архивларининг фақатгина ҳужжатларга илмий-техник ишлов бериш хизмат турини кўрсатиш билан чегараланиб қолаётганлиги, ушбу архив муассасалари ҳужжатларни муқовалаш, тикиш, каби хизмат кўрсатиш турларини кенгайтириш зарурлиги, шунингдек, улар томонидан ҳужжатлар учун махсус қутилар, тайёрлаш тажрибасини қайта тиклаш, ташкилотларнинг иш юритиш бўлимлари фаолиятига оид меъёрий-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш кўрсаткичларини ошириш, хўжалик ҳисобида хизмат кўрсатувчи ходимлар штат бирликлари сонини кўпайтириш, аҳолига кўрсатилаётган хизмат турларини хатловдан ўтказиш ва интерактив хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш каби тадбирлар белгилаб олинди.

        Шу билан бирга, “Ўзархив” агентлигининг 2016 йилги иқтисодий дастурининг энг муҳим устувор вазифалари сўзсиз амалга оширилишини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар Комплекси тасдиқланди (мазкур чора-тадбирлар Комплекси ижроси бўйича ҳисобот материаллари 1-Иловада келтирилган).

III. Тармоқнинг ривожланиш тенденциялари, уларнинг 2015 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш динамикаси (%)

        3.1. Тармоқ фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тадбирлар:

        Ўзбекистон Республикасида архив ишини ривожлантиришнинг 2016 йил 1-чорагига мўлжалланган Режаси 32 та кўрсаткичлар бўйича бажарилди, 21 та кўрсаткич бўйича ошириб бажарилди.

        Хусусан, 8 166 (8 барабар ошганҳ.б. сурат ҳужжатлари мавжудлиги текширилди (2015 йил 1-чорагида – 96 ҳ.б); 108 (208%) нафар архив ходимлари малакаси оширилди (2015 йил 1-чорагида – 52 нафар); 8 726 (179%) с.б. шахсий таркиб ҳужжатларини қимматдорлиги аниқланди (2015 йил 1-чорагида – 4 885 с.б.); 85 265 (161%) с.б. бошқарув ҳужжатлари рўйхатлаш амалга оширилди (2015 йил 1-чорагида – 52 945 с.б.); 107 332 (138%) с.б. бошқарув ҳужжатларининг рўйхати эксперт текширув комиссиясида тасдиқланди (2015 йил 1-чорагида – 77 600 с.б.); 21 924 (125%) с.б. архив ҳужжатларини электрон нусхалари яратилди (2015 йил 1-чорагида – 17 513 с.б.); 11 183 (115%) с.б. бошқарув ҳужжатлари каталоглаштирилди (2015 йил 1-чорагида – 9 749 с.б); 59 617 с.б. (114%) ҳужжатлар картонлаштирилди (2015 йил 1-чорагида – 52 105 с.б.); 22 778 (113%) с.б. ҳужжатлар тикилди ва муқоваланди (2015 йил 1-чорагида – 20 159 с.б.); 57 131 (112%) с.б. бошқарув ҳужжатлари шартнома асосида тартибга солинди (2015 йил 1-чорагида – 51 232 та), 51 364 (111%) с.ббошқарув ҳужжатлари ташкилот ва корхоналардан қабул қилинди (2015 йил 1-чорагида – 46 084 с.б.); 776 та (108%) меъёрий-услубий ҳужжатлар тайёрланди (2015 йил 1-чорагида – 720 та); 1 460 (104%) ҳ.б. сурат ҳужжатларининг рўйхати эксперт текширув комиссиясида тасдиқланди (2015 йил 1-чорагида – 1 401 ҳ.б.); 1 154 (104%) ҳ.б. сурат ҳужжатлари фондлаштирилди (2015 йил 1-чорагида – 1 107 ҳ.б); 48 579 (103%) с.б. бошқарув ҳужжатлари фондлаштирилди (2015 йил 1-чорагида – 46 988 с.б); ташкилотларда 410 та (156%) мавзули (2015 йил 1-чорагида – 394 та); 176 та (127%)назорат (2015 йил 1-чорагида - 139 та), 482 та (101%) ялпи (2015 йил 1-чорагида – 478 та), ўрганишлар ўтказилди; архив ҳужжатлари асосида 54 720 (107%) та ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар бажарилди (2015 йил 1-чорагида – 51 239 та).

        3.2. Фаолиятнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштиришга қаратилган тадбирларбўйича:

        Архив иши ва иш юритиш фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қўйидаги ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилди:

        Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 февралдаги “2016 йилда қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш Дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 42-сон қарори ижросини таъминлаш бўйича “Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси тайёрланмоқда. Мазкур қонун лойиҳасини тайёрлаш бўйича режа-жадвал Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилиб, 2016 йил 4 мартдаги 08/12/16-43-сон билан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланди. Режа-жадвал асосида Агентликнинг 2016 йилнинг 14 мартидаги 18-сон буйруғи билан ишчи гуруҳ тузилди. Жорий йилнинг 18 мартида ишчи гуруҳнинг 1-йиғилиши ўтказилди ва асосий вазифалар белгиланди.

        Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-аҳлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 62-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Агентликнинг 2016 йилнинг 9 мартдаги 14-сон буйруғи билан “Ўзархив” агентлиги ва архив иши ҳудудий бошқармалари ходимлари учун мажбурий бўлган ходимларнинг идоравий одоб-аҳлоқ қоидалари лойиҳаси ишлаб чиқилди.

        Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги 320-сон қарори 1-иловасининг 4-банди 2,3- хатбошларини ижросини таъминлаш мақсадида Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги Низом ҳам Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этилган ҳужжатлар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникациялариниривожлантириш вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтказиш учун юборилди.

IV. Агентликка юклатилган асосий вазифаларнинг бажарилиши

        4.1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 февралдаги “ЎзбекистонРеспубликасида архив ишини бошқаришни янада такомиллаштириш тўғрисидаги 49-сон қарориюзасидан қуйидаги тадбирлар амалга оширилди:

        Агентликнинг асосий тадбирлар Режасига мувофиқ Ҳайъат йиғилишлари ўтказилиб, уларда архив муассасаларида қонун ва қонуности ҳужжатларининг ижросини ҳамда республикада архив ишини ривожлантиришнинг асосий масалалари муҳокама этилди.

        Шунингдек, 2016 йил 1-чорагида “Ўзархив” агентлигининг ишлаб чиқариш йиғилишларида архив иши худудий бошқармалари бошлиқларининг ва Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивлари директорлари ҳисоботлари эшитуви Режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивларида ва Тошкент шаҳар архив иши худудий бошқармалари ва уларнинг тизимидаги архивларда архив ҳужжатларининг техник ва физикавий-кимёвий ҳолатини текшириш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этилиши ва ахборот хавфсизлиги, электрон ҳужжатлар алмашинуви, илмий-маълумотнома аппарати шакллантирилиши ва доимий равишда ривожлантирилиши, архив томонидан кўрсатилаётган давлат хизматлари ва уларни интерактив шаклга ўтказиш, жамлаш манбаларидан архив ҳужжатларини қабул қилиш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, шу жумладан, ягона интерактив давлат хизматлари порталидан келиб тушган сўровлар ижроси ҳолати ва бу борадаги мавжуд муаммолар тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди. “Ўзархив” агентлигининг 2016 йил 1-ярим йиллигига мўлжалланган Асосий иш Режасига мувофиқ жойларда Ўзбекистон Республикаси қонунлари, қонуности ҳужжатлари ижроси ҳамда архив иши ва иш юритиш ҳолатини ўрганилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарори; Ўзбекистон Республикаси Кинофотофоно ҳужжатлари марказий давлат архивида Ўзбекистон Республикасининг “Архив иши тўғрисида”ги Қонуни; Тошкент шаҳар архив муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ижроси ўрганилиб, атрофлича таҳлил қилинди.

        Архив муассасалари томонидан архив ишини ривожлантириш режасининг бажарилиши, Ўзбекистон Республикаси идоравий архивларда сақланаётган МАФ ҳужжатларининг ҳолати ва ҳажми, МАФ ҳужжатларини давлат архивларида сақловини ташкил этиш, илмий ноширлик ва илмий тадқиқот ишлари режасини бажарилиши ҳамда архив муассасалари тармоғи бўйича статистик ҳисоботлар тайёрланиб, Агентлик томонидан умумлаштирилди.

        Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги “Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 73-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида архив муассаларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари мониторинги олиб борилмоқда.

        Агентлик томонидан давлат архивлари фаолияти йўналишлари бўйича мақсадли тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ҳужжатлар сақловини таъминлаш бўйича ҳужжатларнинг давлат ҳисоби, МАФ ҳужжатларига ИМАни тузиш ва ривожлантириш, фондларнинг таркиби ва миқдорида ўзгаришлар ҳақида маълумотномалар билан танишиш ва Агентликнинг РФКга ўзгартиришлар киритиш, Ўзбекистон Республикаси МАФ Давлат каталогини базасини шакллантириш ишлари олиб борилмоқда.

        2016 йилнинг 10 февралида “Ўзархив” агентлиги МЭТК йиғилишида Хоразм вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги ЭТК нинг 2015 йил давомида амалга оширган ишлари, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва телекоммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ЭК ҳисоботи, Республика Нейрохирургия илмий марказининг ЭК ҳисоботлари муҳокама қилинди ва архив иши ҳамда иш юритишга доир ички норматив ҳужжатлар маъқулланди.

        Халқаро алоқаларни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 18 сентябрдаги 02/1-436 сонли “Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Н.Модининг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи (2015 йил 6-7 июль) чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш тўғрисидаги чора-тадбирлар Режаси ҳамда 2015-2017 йилларга мўлжалланган маданий ҳамкорлик Дастури 8-банди ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 16 февралида Ўзбекистон Республикаси Кинофотофоно ҳужжатлари марказий давлат архивида Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ва Агентлик раҳбарияти ўртасида учрашув ўтказилди.

        Учрашувда ҳар икки давлатнинг бой маданий ва тарихий меросга эга эканлиги, қадриятларнинг ўхшашлигини инобатга олган ҳолда келгусида архив соҳасида ўзаро ҳамкорлик ишларини ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш, архивлар фаолиятига янги ва замонавий технологияларни жорий этиш тўғрисида фикрлар билдирилди. Ҳиндистонда махсус дастур асосида ташкил этилган турли соҳа вакиллари учун мўлжалланган ўқув курслари ҳақида ҳам маълумот берилди. Ҳар икки давлатнинг архив соҳаси бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

        4.2. Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сон қарорини бажарилиши бўйича чора-тадбирлар режасида белгиланган топшириқларни амалга ошириш юзасидан барча архив муассасалари билан Агентлик томонидан тасдиқланган “Ўзархив” агентлигида электрон ҳужжатлар алмашиш тизимини ҳамда компьютер техникасидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, АКТни ривожлантириш ва жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси”га мувофиқ барча архив муассасалари билан ҳужжатларни электрон имзо қўйиш орқали алмашиниш йўлга қўйилиб, вазирлик ва идоралар ҳамда тизимдаги архив муассасалари билан “e-xat” электрон почта тизими орқали ҳужжатлар алмашинмоқда.

        Агентлик аппаратида АСКИД электрон ҳужжат алмашиниш дастури қайта тикланиб ўрнатилди, Мазкур дастур барча архив иши ҳудудий бошқармаларига ишда қўллаш учун юборилди.

        Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивлари, Тошкент шаҳар ва Сирдарё вилояти давлат архивларида жорий этилган замонавий ахборот (сенсорли) киоскларининг электрон базалари янада кенгайтирилиб, давлат архивларида сақланаётган 48 611 та корхона, ташкилот ва муассасаларнинг шахсий таркиб ҳужжатлари тўғрисида маълумотлар жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон қарори бўйича:

        2016 йил 1-чорагида АКТ бўйича малака ошириш юзасидан тегишли шартномалар тузилиб, жами 10та ходимлар Тошкент ахборот технологиялари университетининг тегишли филиалларида малакаларини оширдилар.

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 сентябрдаги “Мамлакатимизнингдастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларни рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-2042-сон қарори бўйича:

        software.uz Интернет-порталида “Ўзархив” агентлигининг шахсий-кабинети яратилган бўлиб, у орқали дастурий таъминот воситаларига бўлган талаблар доимий равишда жойлаштирилиб борилмоқда.

        Ўзбекистон Республикаси Илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари марказий давлат архиви томонидан Республика архивларида ҳужжатлари сақланаётган ташилотларнинг номлари бўйича маълумотлар базаси яратилиб, мазкур архивнинг веб-сайтига (www.ntmd.uz) жойлаштирилди ҳамда мазкур маълумотлар базасидан Агентлик веб сайти ва тегишли хаволалар асосида кенг фойдаланиш имконияти яратилди.

        Мазкур архивда архив хужжатлари сақланаётган сақловхоналарга замонавий хона иқлимини назорат қилувчи ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлашга мўлжалланган мосламалар ўрнатилиб, техник синовдан ўтказилди ҳозирда мазкур ахборот тизимини бошқа давлар архивларига жорий этиш режалаштирилди.

        Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги “Интерактив давлатхизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасинингҳукумат портали фаолиятини янада

        такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 378-сон қарорини бажарилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси бўйича:

        Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги, хусусан, меҳнат фаолияти ва иш ҳақини тасдиқлаш, ўқув муассасаларида ўқиганликни тасдиқлаш ҳамда мукофотланганлик тўғрисидаги архив маълумотномаларини бериш бўйича 749 та (127 %) сўровлар қабул қилиниб, ижро этилди (2015 йил 1-чорагида - 590 та).

        2016 йил 1-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан 99 та (49 та my.gov.uz) мурожаатлар келиб тушди. Ушбу мурожаатларни Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талаблари асосида 32 (13 та my.gov.uz) таси Агентлик томонидан ижроси таъминланди, 67 (36 та my.gov.uz) таси Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ тааллуқлилиги бўйича тегишли жойларга ижро учун юборилди.

        Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги “ЎзбекистонРеспубликасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаштизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 355-сон қарори бўйича:

        қарорда белгиланган топшириқларга асосан “Ўзархив” агентлиги бўйича ахборот-комуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотлар ҳар чоракда ict.nis.uz порталига киритиб борилмоқда.

        Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2015 йил майда 08-08-8-сон билан тасдиқланган Агентлик веб-сайтини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режасига мувофиқ Агентлик веб-сайтини белгиланган талабларга мослаштириш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

        Жумладан, Агентликнинг веб-сайти давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талаблардан келиб чиққан ҳолда модернизация қилиниб, унда форум, интерактив хизматлар, меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар, излаш, ишонч телефони, ягона телефон тармоғи ва бошқа тизимлари такомиллаштирилди ва ташқи кўриниши қайтадан ўзгартирилди. Сайтга архив муассасаларида коррупцияга қарши курашга чорловчи махсус видео роликлар жойлаштирилди.

        Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви, Ўзбекистон Республикаси Илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари марказий давлат архиви ҳамда Андижон, Жиззаҳ, Навоий вилоят архив иши ҳудудий бошқармаларининг веб-сайтлари белгиланган талаблар асосида қайта модернизация қилиниб, ишга туширилди.

        Ахборот хавфсизлиги йўналиши бўйича “Ўзархив” агентлиги ва марказий давлат архив ахборот тизимларида “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази” томонидан экспертиза ўтказилиб, унга асосан ахборотлар ҳимоясини янада кучайтириш бўйича тегишли тавсиялар олинди.

АКТ соҳасида амалга оширилган лойиҳалар доирасида бажарилган ишлар бўйича:

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 августдаги ПҚ-949-сон “Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағларини жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивларини реконструкция қилиш ҳамда уларни техник модернизациялаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг алоҳида қимматли ҳужжатлари электрон шаклини яратиш ишлари жадаллаштирилишига эришилди ва МАФга киритилган алоҳида қимматли ҳужжатларни 2015-2017 йилларда рақамлаштириш Режа-дастурига асосан ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивларида 1 580 сақлов бирлигидаги, шу жумладан 73 900варақ қоғоз, 65 та кино, 9 000 та сурат, 78 та овоз ҳужжатларининг электрон нусхалари ҳамда 737 сақлов бирлигидаги қоғоз асосдаги ва 6 150 ҳисоб бирлигидаги сурат ҳужжатлардан 6 887 та библиографик маълумотлар яратилди.

        Шу билан бир қаторда Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2016 йил 12 февралда тасдиқланган №05-5-1-сон Чора-тадбирлар режаси ҳамда 2016 йил 17 февралдаги ЭДО-03/1-865-сон йиғилиш баёнига мувофиқ кўчмас мулк объетларининг кенг кўламдаги хатлов бўйича ҳокимликлар ҳузурида ташкил этилган коммиссиялар томонидан келиб тушган сўровлар асосида пуллик хизматлар бепул бажариб борилди. Мазкур топшириқларни сифатли ижросини таъминлаш юзасидан Тошкент ш архив иши ҳудудий бошқармаси томонидан фуқаролар ва жисмоний шахсларга ер ажратиш бўйича ҳокимлик қарорлари электрон базасини шакллантириш дастурий платформаси ишлаб чиқилиши ташкил этилди.

        “Ўзбекистон архивлари” веб-порталининг www.uz реестрига кирувчилар сони доимий равишда ўрганиб борилмоқда, шунингдек, Агентлик тизимидаги архив идоралари билан тезкор ишлашни таъминлаш борасида веб-сайтдаги “Шахсий саҳифа” мунтазам ишлаб турибди.

        4.3 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 15 январда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилнинг асосий якунлари ва 2016 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган мажлисидаги маърузасида белгиланган вазифаларни бажариш бўйича,

        2016 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан,

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 15 январь куни Вазирлар Маҳкамаси мажлисида сўзлаган нутқида белгиланган устувор вазифалар Агентликнинг 2016 йил 22 январдаги 1-сон кенгайтирилган Ҳайъати йиғилишида ҳамда тизимдаги идораларнинг дирекция йиғилишларида кенг муҳокама этилди.

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 15 январда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилнинг асосий якунлари ва 2016 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган мажлисидаги маърузасида белгиланган вазифаларни сўзсиз бажариш бўйича “Ўзархив” агентлигининг 2016 йилги иқтисодий дастурининг энг муҳим устувор вазифалари сўзсиз амалга оширилишини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар Комплекси тасдиқланди (бажарилиш ҳолати 2-Иловада).

        4.4. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича ишларнинг бориши

        Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги, хусусан, меҳнат фаолияти ва иш ҳақини тасдиқлаш, ўқув муассасаларида ўқиганликни тасдиқлаш ҳамда мукофотланганлик тўғрисидаги архив маълумотномаларини бериш бўйича 749 та (127 %) сўровлар қабул қилиниб, ижро этилди (2015 йил 1-чорагида - 590 та).

        2016 йил 1-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан 99 та (202%) (49 та my.gov.uz) мурожаатлар келиб тушди. Ушбу мурожаатларни Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талаблари асосида 32 та (246%) (13 та my.gov.uz) тасиАгентлик томонидан ижроси таъминланди, 67 та (186%) (36 та my.gov.uz) таси Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ тааллуқлилиги бўйича тегишли жойларга ижро учун юборилди.

        Шу билан бирга, 2016 йил 1 чораги давомида давлат архивларига жами 52 662 та (107%) ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар келиб тушди (2015 йил 1-чораги давомида- 49 208 та), 44 899 нафар фуқаро архивга шахсан мурожаат этди.

        Архив ҳужжатлари асосида 47 446 та (106 %) сўровлар бажарилиб, (2015 йил 1 чораги давомида – 44 481 та), улардан 44 154 таси ижобий, 3 292 таси салбий жавобларни ташкил этди. Сўровлар асосан эвакуация, меҳнат стажи, иш ҳақи, тақдирланиш, ўқиш даврини тасдиқлашдан иборат бўлди.

        4.5. “Ўзархив” агентлигининг 2016 йилги иқтисодий дастурининг энг муҳим устувор вазифаларисўзсиз амалга оширилишини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар Комплексининг бажарилиши.Жумладан, архив муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилаш, Миллий архив фондининг сақловини таъминлаш ва ҳужжатларни сақлаш усулларини янада такомиллаштириш, архив ҳужжатларининг электрон нусхаларини ва уларнинг базаларини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар.

        Республикада архив ишини ривожлантиришга йўналтирилган бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг алоҳида қимматли ҳужжатларининг электрон шаклини яратиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳисобот даври давомида 21 924 сақлов бирлиги, шу жумладан 12 715 (372 363) қоғоз, 9 066 сурат 65 та кино ва 78 та овоз ҳужжатларининг ҳужжатларининг электрон нусхалари яратилди.

        2016 йил 1-чорак давомида Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви ва Навоий вилоят давлат архиви базасида ташкил этилган “Идоравий архивлар фаолиятини ташкил этиш асослари” ўқув курсида 162 нафар ва Ўзбекистон Республикаси Кинофотофоно ҳужжатлари марказий давлат архиви базасида ташкил этилган “Ижро назорати ва иш юритиш маҳорати” махсус ўқув курсларида 131 нафар турли ташкилот мутахассислари, шу жумладан мазкур ўқув курсларида архив муассасаларидан 36 нафар ходимлар ўз малакаларини оширдилар.

        4.6. “Ўзархив” агентлиги тизимидаги архив муассалари томонидан Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг 2016 йил 9 февралдаги “Соғлом она ва бола йили” давлат дастури тўғрисидагиПҚ-2487-сон Қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича:

        “Ўзархив” агентлигининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги “Соғлом она ва бола йили” давлат дастури тўғрисидаги ПҚ-2487-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 3 та марказий давлат архивлари ва 14 та архив иши ҳудудий бошқармалари томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

        Жумладан, Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, архив бинолари атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, республиканинг барча ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 4 мартдаги 176-Ф-сонли фармойиши ижроси юзасидан Агентлик ва унинг тизимидаги архив муассасаларида 2016 йил март-апрель ойлари ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги деб эълон қилинди. Шунингдек, жорий йилнинг 12-13 март кунлари барча архив муссасаларида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиб, архив биноларининг ён атрофларида мевали ва манзарали дарахтларни оқлаш ва буташ, кўча ҳамда йўлакларни тартибга келтириш ишлари амалга оширилди. Ҳудудларда ободонлаштириш ишлари ўтказилиши жараёнида йиғилиб қолган чиқиндиларни ташкилий равишда алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилди. Ҳашар давомида 3 та марказий давлат архивлари ва 14 та ҳудудий архив иши бошқармалари томонидан 306 та мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ҳамда 476 та гул кўчатлари экилди.

        Қиз болаларни – бўлажак оналарни жисмонан соғлом ва интеллектуал ривожланган тарзда вояга етказиш, келажакда соғлом ва мустаҳкам оила қуришларида асосий шарт ҳисобланган ҳаётга бўлган мустаҳкам нуқтаи назарни ва мустақил фикрлашни шакллантириш мақсадида ҳамда 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 2016 йил 14-15 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви биносида “Балли қизлар” республика кўрик танлови ўтказилди. Мазкур танловда 14 та ҳудудий архив иши бошқармалари ҳамда 3 та Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивларидан 1 нафардан ёш, ижодкор, ташаббускор архивчи қизлар иштирок этдилар.

        Ходимлар орасида спортни кенг оммалаштириш, архив муссасаларида фаолият юритаётган хотин-қизларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, улар ўртасида ҳамжиҳатликни янада кучайтириш ҳамда Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш мақсадида 2016 йилнинг 18 мартида “Ўзархив” агентлиги марказий аппарати ҳамда тизимдаги Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви, Ўзбекистон Республикаси Кинофонофото ҳужжатлари марказий давлат архиви, Ўзбекистон Республикаси Илмий техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари марказий давлат архиви, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти архив иши бошқармалари ходимлари ўртасида спортнинг стол тенниси ва футбол турлари бўйича мусобақа ўтказилди.

        Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ва соҳада фаолият юритаётган аёлларни соғлигини ҳимоя қилиш мақсадида Тошкент, Сирдарё, Сурхондарё ва Фарғона вилояти архив иши ҳудудий бошқармалар томонидан замонавий тиббий-диагностик воситалардан фойдаланилган ҳолда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилди.

        Жорий йилнинг 1-чораги давомида давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича ўтказилган тадбирлар давомида республика бўйича жами 77,9 млн. сўм миқдорида маблағлар сарфланди. Шундан, 3,4 млн. сўм бюджет маблағлари, 68,4 млн. сўм бюджетдан ташқари маблағлар ва 6,1 млн. сўм ҳомийлар маблағига тўғри келади.

 

   Юклаб олиш (*.pdf 361 kb)