O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI

HUZURIDAGI "O`ZARXIV" AGENTLIGI


2016 йил давомида эксперт комиссияси томонидан олиб борилган ишлар

 

“Ўзархив” агентлиги МЭТК йиғилишларида Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Наманган, Тошкент, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шахри архив иши ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги ЭТКларининг 2015 йил ва 2016 йил 1-ярим йиллиги давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва телекоммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси МЭК, Республика Нейрохирургия илмий маркази, “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси ЭК ҳисоботлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази, “Ўздавуруғназоратмаркази” ЭК, “Пахтасаноат” илмий маркази ЭК, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги МЭК, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг манавий-марифий муассасалар, музейлар, ахборот-ресурс марказлари бошқармаси МЭК, Республика онкология маркази ЭК, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази ЭК, “Театр” адабий-бадиий, ахборот-реклама журнали таҳририяти ЭК, Ўзбекистон Республикаси “Тасвирий ойна” ЭК, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, савдо ва инвестициялар вазирлиги МЭК, “Гематология ва қон қуйиш” илмий текшириш институти ЭК тингланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, худудий органлари ва таркибидаги ташкилотлари фаолиятида шаклланадиган ҳужжатларнинг сақлаш муддатлари кўрсатилган Рўйхати ва “Узвинпром-холдинг” холдинг компанияси ва вино ишлаб чиқариш соҳасидаги ташкилотлар ва тадбиркорлар фаолиятида шаклланадиган ҳужжатларнинг сақлаш муддатлари кўрсатилган Рўйхати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказидан келиб тушган 2016 йил 16 мартдаги 89-01-1369-сонли ва 2016 йил 29 мартдаги 89-01-1568-сонли хатларида баён этилган масалалар муҳокама қилинди ва архив иши ҳамда иш юритишга доир ички норматив ҳужжатлар маъқулланди.

Ўзбекистон Республикаси МДА томонидан ишлаб чиқилган “Давлат архивларида ҳужжатларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибига оид Услубий кўрсатма” , Ўзбекистон Республикаси ИТТҲ МДА томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивларида жамлаш манбаалари билан ишлаш бўйича Услубий кўрсатмалар”, “Перечень типовых документов, образующихся в научно-технической и производственной деятельности организаций, с указанием сроков хранения” ҳужжатлари кўриб чиқилди ва кенг муҳокама этилиб, маъқулланди.

Кўчириб олиш (pdf. 169 kb)