O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI

HUZURIDAGI "O`ZARXIV" AGENTLIGI


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлигининг 2018 йил I чорак якунларига бағишланган навбатдаги кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши бугун соат 10:00 да Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви биносида бўлиб ўтди .

Ушбу йиғилишда ҳудудий архив иши бошқармалари бошлиқлари, марказий ва вилоят давлат архивлари директорлари иштирок этишди, ҳамда I чорак якунлари давомида амалга оширилган ишлар юзасида ҳисоботлар эшиттирилди.

КУН ТАРТИБИ

 

I.Республика архив муассасаларининг 2018 йил I чоракдаги ижтимоий-иқтисодий фаолият якунлари тўғрисида

II.Турли масалалар:

 

2.1.Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси президентининг виртуал қабулхонаси, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва “Ўзархив” агентлиги тизимидаги архив муассасаларида ижро интизоми ва иш юритиш ҳолати тўғрисида

 

2.2.Ўзархив” агентлиги тизими идораларида коррупцион иллатларнинг олдини олиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш ҳолати тўғрисида

 

2.3. Самарканд ва Қашқадарё вилоятлари архив иши ҳудудий бошқармалари ва уларнинг тизимидаги архивларда соҳага оид асосий фаолиятни комплекс ва мақсадли ўрганишлар тўғрисида мўҳокама этилди.