9-июнь ХАЛҚАРО АРХИВЛАР КУНИ

Ўзбекистонда архиви тизимининг ташкил топиши тарихидан.

1919 йил 5 ноябрда Туркистон Республикаси Марказий Ижроия Қўмитасининг № 62 сонли “Архив ишини қайта ташкил этиш тўғрисида” қарор қабул қилди. Ушбу ҳуқуқий ҳужжатнинг қабул қилиниши архив ҳужжатларини махсус муассаса томонидан тартибда жамлаш ва сақлаш учун замин яратди. Мамлакатда архив ишини ташкил этишда туб ўзгаришлар амалга оширилди: собиқ давлат идоралари архивларини идоравий архив сифатида тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинди ва илмий, тарихий, маданий ва маърифий аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлар давлат мулки деб эълон қилинди.


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати