“Аждодларни хотирлаш- мукаддас кадрият”

Жорий йил 5 май куни “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари Марказий давлат архивида  “Аждодларни хотирлаш- мукаддас кадрият” мавзусида анжуман  ташкил этилди. Тадбирни ўтказишдан мақсад  мамлакатимизда 9 май умумхалк байрами –Хотира ва Кадрлаш кунини, иккинчи жахон урушининг катнашчилари ва мехнат фахрийлари хамда хотираси олдида хурмат бажо келтириш, юртимизда мехр-окибат, хамжихатлик, инсонийлик , багрикенглик ва хайр-саховат мухитини янада мустахкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садокат ва умуминсоний кадриятларга хурмат рухида камол топтириш хамда бу мукаддас айёмни юксак савияда  бахамжихатлик билан утказиш, хамда тинчликни қадрига етиш ва ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган.

Тадбирда ЎзР ВМ ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги  бўлим бошлиғи А.А. Алиев, архив соҳасида бир неча йиллар давомида меҳнат қилган фахрийлар, устоз-мураббийлар, ЎзР ИТТҲ Марказий давлат архиви, Тошкент шаҳар давлат архиви, Тошкент вилояти давлат архивларининг вакиллари, архившунослик йўналишида тахсил олаётган талабалар ва коллеж ўқувчилари иштирок этдилар.

Тадбир аввалида Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари тарихини ўзида акс эттирган ҳужжатлар кўргазмаси намойиши ўтказилди. Кўргазмада уруш даврида хизмат қилган тарихий шахсларнинг таржимаи холи, фаолияти, ёзилган илмий ишлари, оиласи, унвонлари ҳақида тўлиқ маълумот берувчи ҳужжатлар намойиш этилди. Шунингдек, ЎзР МДА кутубхонасида сақланаётган “Фронтдан хатлар” ва Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятлари бўйича 1941-1945 йиллардаги Ватан урушида ҳалок бўлган ва бедарак йўқолган жангчилар ҳақида маълумот берилган “Хотира” номли 12 та жилддан иборат тўплам иштирокчиларга хавола этилади. Бу ҳужжатларнинг аҳамиятли томони шундаки, уларда сақланувчи маълумотларнинг аксарияти илмий нашрларда, китобларда берилмаганлигидадир. Шу сабабли, ушбу манбалар ёрдамида қўшимча янги маълумотлар олиш мумкин.

Шу билан бирга бугунги кунда ЎзР кинофотофоно МДА фонддида сакланаётган Ўзбекистон халкининг иккинчи жахон урушидаги фронда ва фронт ортидаги –мехнат фронтидаги кахрамонликларини акс эттирувчи хужжатли фильм намойиш этилди.  Ушбу фильм катнашчиларга жуда катта таассурот колдирди.  Анжуманда уруш йилларида Ўзбекистонда маданий ҳаёт тарихига доир  ҳужжатларининг иккинчи жаҳон уруши тарихини ўрганишдаги аҳамиятига бағишланган мавзуларда чиқиш қилинди. Анжуманда Республика маънавий тарғибот маркази эксперти   Б. Унгбоеванинг “Хотира ва кадрлаш кунининг миллий ва умуминсоний мохияти ва ахамияти” мавзусидаги маърузаси  эшитилди. Бундан ташқари, архив соҳасида куп  йиллар давомида самарали  хизмат қилган, архив ишининг ривожига ўз ҳиссаларини қўшган фахрийлар томонидан архив ишининг моҳияти, соҳанинг ривожланиши тарихи ҳамда архив соҳасидаги шахсий тажрибалари хусусида қизиқарли маълумотлар берилиши, ҳамда соҳа йўналишида тахсил олаётган талабалар билан архив ходимлари ва фахрийлар ўртасида қизғин суҳбат ва мунозаралар ўтказилди. Тадбир сунгида анжуманда катнашган мехнат фахрийларига эсдалик совгалари топширилди, тадбирга таклиф килинган, лекин баъзи узрли сабаблар  билан катнаша олмаган мехнат фахрийларига архив рахбарияти, касаба уюшмаси ва булим бошликлари томонидан эсдалик совгалар уларнинг уйларига бориб топширилди.   

Ахмедов Барат Махмудовичнинг табрик сўзи.

Қадрли уруш ва меҳнат фахрийлари, хамкасабалар! Бугун бизга юртимизнинг энг улуғ ва энг азиз байрамларидан бири, шарқона қадриятларимиз, урф-одатларимизнинг тимсоли бўлган 9 май – Хотира ва қадрлаш кунини кенг нишонлаяпмиз.   

Шу фурсатдан фойдаланиб, Сизларни ва  Сизлар орқали архивимизнинг барча уруш ва меҳнат фахрийларини “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” байрами билан самимий табриклайман.

Биринчи Президентимиз, мархум Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг “Ана шу кунларда халқимиз уруш даврида бошидан кечирган оғир синовларни яна ва яна бир бор хаёлимиздан ўтказар эканмиз, ўтмиш воқеалар, албатта, барчамизни ўйлантиради ва керакли хулосалар чиқаришга даъват этади” деган сўзлари барчамизни меҳнат фахрийларининг жасорати, чеккан заҳматли меҳнатлари олдида таъзим қилишга, бугунги тинч ва осойишта ҳаётимизга шукроналар қилишга, мустақилликдек азиз неъматнинг қадрига етишга, уни кўз қорачиғимиздек асраб-авайлашга чорлайди, албатта.

Инсон шаъни юксалган ва меҳнати қадр топган юртимизда кексаларимизни эъзозлаш, уларга алоҳида эҳтиром кўрсатиш асрлар оша давом этиб келаётган ҳамда қон-қонимизга сингиб кетган муқаддас қадриятдир.

            Хотира ва қадрлаш куни ҳам том маънода халқимиз, айниқса, ёшларимиз онгу шуурида ўтганларни ёд этиш, тирикларни қадрлаш, ўзаро меҳр-оқибатли бўлишдек инсоний фазилатларни қарор топтиришга хизмат қилмоқда.

Қутлуғ байрам арафасида кенг жамоатчилик вакиллари томонидан меҳнат фахрийларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга алоҳида эҳтиром кўратилди. Аслида ҳам бугунги дориломон кунларимиз учун курашган нуронийларимиз ҳар қанча эъзозга, ҳар қанча эҳтиромга лойиқдирлар. Зеро, Иккинчи жаҳон урушида мардларча қаҳрамонлик кўрсатган фахрийларимизнинг юртимиз тинчлиги учун чеккан заҳмати, ҳаёт қийинчиликларини сабот билан енгиши биз учун ҳақиқий жасорат ва фидойилик тимсолидир.

Бугун Хотира майдонларида Иккинчи жаҳон урушида мардларча қаҳрамонлик кўрсатиб ҳалок бўлган ватандошларимизнинг номлари абадий зархал ҳарфлар билан битилган бўлиб, шу кунларда халқимизнинг, хусусан ёшларимизнинг қутлуғ қадамжоларига айлангани, “Мотамсаро она ҳайкали” пойи гулларга буркангани ушбу байрамнинг шукуҳи нақадар юксак эканлигини кўрсатади.

Яна бир бор сизларни, уруш ва меҳнат фахрийларини 9 май - Хотира ва қадрлаш куни, билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Осмони ҳамиша беғубор ва мусаффо бўлган жонажон Ўзбекистонимизда Сизлардек фидоий, меҳнаткаш ҳамда дуогўй нуронийларимиз бор экан, албатта, мустақиллигимиз абадий, ҳаётимиз фаровон, тараққиётимиз бар­давом бўлаверади.

Барчангизга мустаҳкам соғлик-саломатлик, узоқ умр, хонадонларингизга файзу барака, тинчлик-осойишталик ва фаро­вонлик тилайман.