Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Жасорат ва Хотира” номли Ҳалқаро лойиҳаси доирасида учрашув бўлиб ўтди.

2018 йил 10 январда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Жасорат ва Хотира” номли Ҳалқаро лойиҳаси доирасида учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда Исроил давлати Бар-Илан университети докторанти Д.А.Калонтаров, А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори ўринбосари У.А.Тешабаева ва Тошкент шаҳар Архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.В.Маҳкамов иштирок этиб, лойиҳанинг асосий мақсади, унинг ижрочилари ва бугунги кунгача олиб борилган ишлар тўғрисида суҳбат олиб бордилар.

Лойиҳа йўналишида Ўзбекистон Республикаси давлат архивлари, А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Ўзбекистон Давлат амалий санъат музейи, “Олтин мерос” ва бошқа қатор ташкилотларда ўзбек-исроил ҳамдўстлиги, жумладан Ўзбекистонда истиқомат қилган бухоро яҳудийлари тарихига доир изланишлар натижаси муҳокама қилинди.

Учрашув сўнгида архив ҳужжатлари асосида тайёрланган “Подвиг и память: Документально-биографическая картотека бухарских евреев, участников Второй мировой войны” китобининг навбатдаги II-қисми Ўзбекистон Миллий кутубхонасига тақдим этилди.