“Архив хизматларини кўрсатиш маркази” иш фаолиятини “Ягона дарча” тамойили асосида олиб бормоқда

2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларнинг сўровлари ва мурожаатларини давлат архивлари томонидан кўриб чиқилишига жиддий ёндошиш талаб этилмоқда. Архив маълумотномаларини сифатли тайёрлаш, белгиланган муддатларда бажариш ва тақдим этиш жараёнларини такомиллаштириш давр талаби бўлмоқда. Бугун, шундай самарали ишларни нишонаси сифатида Тошкент шаҳрида  “Архив хизматларини кўрсатиш маркази” 9 июнь кунидан бошлаб ўз ишини бошлади. Айни вақтда Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган 5 та архив яъни, Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви,   Ўзбекистон Республикаси Илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари Марказий давлат архиви, Тошкент вилоят давлат архиви, Тошкент шаҳар давлат архиви ва Тошкент шаҳар Идоралараро шахсий таркиб ҳужжатлари марказий архивларига келиб тушаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг сўровлари ва мурожаатларини марказлаштирилган  ҳолда “Ягона дарча” тамойили асосида бир жойда қабул қилиш, қайта ишлаш, ижрочиларга юбориш, ижросини назорат қилиш, тайёрланган архив маълумотномаларини ўз эгаларига тақдим этиш ишларини мувофиқлаштириб борилиши бир жой -  Марказда амалга оширилади.

Марказнинг иш вақти: 9:00 дан 18:00 гача

Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш вақти: 9:00 дан 16:00 гача.

Тушлик: 13:00 дан 14:00 гача