АРХИВЛАР – БОЙ ТАРИХИМИЗ КЎЗГУСИ

#IAW2020 #архивлар_куни #день_архивов

 Ҳар бир халқнинг ўтмишини ўрганишда архивларни ўрни беқиёс. Айнан архивлар туфайли тарихнинг ўқилмаган сахифалари очилади. Улар тадқиқ қилиниб, хулосалар чиқарилади. 
  Архивларнинг аҳамияти инобатга олиниб 9-июнъ Халқаро архивлар куни деб қабул  қилинган.
  Туман давлат архиви бўлими 1995 йилдан буён фаолият олиб бормоқда. Бўлимимизда ходимлар учун қулай иш шароити яратиш, муассасада хавфсизликни таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатиш  маданиятини янада ошириш мақсадида босқичма-босқич иш олиб борилмоқда. Зарур электрон ахборот комуникациялари, маиший техника  жиҳозлари ўрнатилиб, кенг фойдаланишга эътибор қаратилаяпти. Архив ҳужжатларини электрон нусхаларини яратиш ишлари ҳам давом эттирилмоқда. Уларни белгиланган меъёрлар бўйича сақланиши, “умри”ни узайтириш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Қоғоз асосидаги асл нусхалар сақловини таъминлаш, яъни йиғма жилдларни таъмирлаш, муқовалаш, махсус картон қутиларда сақлаш ишлари режага мувофиқ йўлга қўйилган. Ноёб ва қимматли архив ҳужжатларини аниқлаб ажартиб олиш ва алоҳида сақлашга эътибор берилаётир.
  Архив - архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни амалга оширувчи муассасадир. Туманимизни архивида ҳозирда 35000 дан зиёд сақлов бирлигидаги турли хил ҳужжатлар сақланмоқда.
  Юридик ва жисмоний шахсларга қулайлик яратиш ва сарсонгарчиликларни олдини олиш мақсадида шахсий таркиб ҳужжатларининг электрон базасини яратиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ҳужжатларнит яхши сақлаш, уларнининг сифатини йўқотмаслигини таъминлаш мақсадида хоналарга кондиционер ҳамда кузатув камералари ўрнатилган.
  Архив ҳужжатлари тарихимиз кўзгуси экан, аввало уларнинг мукаммал тарзда тайёрлаб топшириш ўта мухим аҳамиятга эга эканлигини ҳам уқтирмоғимиз, уларни асраб-авайлашимиз, келажак авлодга етказишимиз зарур.


                       Н.Худойбердиев
туман давлат архиви ходими.

 


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати