Архивлар-тарих ойнаси 9-июнь Халқаро архивчилар куни

Ўтмиш-бугунги кунимизни, бугунги кунимиз эса келажакни яратади. Ўтмишни қанчалик яхши тушуниб, билиб олсак келажакни олдиндан кўришга ва яратишга қодир бўламиз.Шу ўринда архивларнинг роли беқиёсдир.

        Архив-юнонча-archeion, лотинча archivum (шаҳар маҳкамаси, ҳукумат биноси) ҳужжатлар сақланадиган жой маъноларини билдириб, ёзув билан бир вақтда пайдо бўлган. Археологик қидирувлар натижасида дастлабки архивлар (ҳужжатхоналар) Месопотомия (2дарё оралиғи), Миср ва Кичик Осиё ибодатхоналарида, саройларда сақлангани, ҳужжатлар сопол тахтачаларга папирус ва чармларга  (пергамент) ёзилган. Даврлар ўтиши билан ҳар бир давлат, мамлакатлар ўз миллий архивларини ташкил эта бошладилар, бу ўз навбатида Халқаро Архив ташкилотини тузиш заруриятини келтириб чиқарди.

        1948 йил    9-июнда Юнеско қарори билан Халқаро Архивлар Кенгаши (ХАК)-Международный Совет Архивов (М.С.А.) тузилишига сабаб бўлди. Халқаро Архивлар Кенгаши ўзининг 1-йиғилишини 1950 йилда ўтказади, унинг 1-раиси қилиб Франция архиви бош директори Чарльз Самарана сайланди. ХАК ни 2-орган бошқаради а) ХАК Бош ансамблеяси,  б) ХАК ижроия қўмитаси.

        ХАК тузилган сана 9-июнь Квебекда (Канада) ўтган (2007й ноябрь)Бош Ансамблейида “Архивлар куни” деб белгиланди.

        ХАК дунё архивини сақлаш, ривожлантириш ва фойдаланилишини таъминлашга йўналтирадиган архивчиларнинг ҳамжамиятидир, у бутун дунё бўйлаб ўзининг аъзолари томонидан молиялаштириладиган бетараф, ноҳукумат ташкилот ҳисобланади. ХАКга 199 давлатдан 1800 аъзолари бўлиб, архивчилар, сиёсатчилар, тадбиркорлар, шахсий архив эгаларидан иборат.

      Халқаро Архивлар Кенгашининг мақсадлари ва вазифалари:

     -Ҳамма мамлакатларда архивлар ривожланишини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;

     -Маданий хилма-хилликни ҳурмат қилган ҳолда, дунё хотирасини ҳимоя қилиш ва алоқаларни яхшилаш;

     -Архив ишини бошқаришнинг касбий масалалари бўйича тажриба, тадқиқотлар ва фикрлар алмашиш орқали, архив институтларини ташкил этишда, бошқаришда ёрдам бериш;

    -Халқаро ташкилотлар, давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда барча мамлакатларда архив ишини ривожлантириш;

    -Ҳужжатлар ва архив ишини юритиш соҳасида илғор тажрибаларни оммалаштириш, стандартлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;

        -Архивлардан фойдаланишни осонлаштириш;

        Туркистон Республикаси МИК нинг 1919й 5 ноябрь қарори билан архивлар давлат идоралари тизимига киритилди. Ана шу кун Ўзбекистонда архив хизмати ташкил топган кун саналади. Ўзбекистон архив агентлиги Марказий Осиёда ягонадир. Ўзбекистон Республикаси  “Ўзархив” агентлиги тизимида 14 та ҳудудий бошқармалар, 103 та давлат архивлари, уларнинг бўлинмалари, 11  та нодавлат архивлар фаолият юритиб, улардаги ҳужжатлар сони 12 млн сақлов бирлигидан ортиқ.Ўзбекистон Республикаси 2009 йилдан ХАК ва унинг Евро-Осиё ҳудудий бўлими (Евразика) аъзосига айланди. Архивчиларимиз бу ташкилотлар томонидан ўтказиладиган илмий-амалий конференциялар, симфозиумлар, халқаро конгрессларда фаол қатнашиб келмоқда.

         Давлат архивининг асосий вазифаси-миллий архив фонди ҳужжатларини жамлаш, сақлаш, фойдаланиш ва уларнинг ҳисобини юритишдан иборат.

         Бухоро вилоят Давлат архиви 1925-1930 йилларда Зарафшон ва Бухоро округ архив бюролари сифатида, 1938-1940 йиллар Бухоро вилояти ижроия комитети архив бошқармаси бўлиб иш юритган Ўзбекистон Х.К.Совети       1940 йил 21 июлдаги қарорига асосан Бухоро шаҳрида Бухоро вилоят давлат архиви ташкил этилган. Вилоят давлат  архиви 1946 йилгача-УНКВД, кейин Ички Ишлар Бошқармаси (УВД) таркибига киритилди. ЎзССР Министрлар Советининг 1961 йил 9 май қарори билан Бухоро вилоят Ижроия Комитети Архив бўлимига айлантирилди. Вилоят архиви Бухоро, Когон, Пешку, Қоракўл, Олот, Жондор,  Ромитан, Ғиждувон, Қоровулбозорда ўз бўлимларига эга.

2020 йил 1 январь ҳолатига вилоят давлат архивида 805 та фонд, 335692 сақлов бирлигида ҳужжатлар сақланмоқда.Ҳужжатлар араб, лотин, ўзбек ва рус ёзувларида ёзилиб,асл нусхалар ва нусхалардан иборатбўлиб, давлат ҳокимияти  ва бошқаруви органлари,суд ва прокуратура, таълим, маданият, касаба уюшмалари кўнгилли жамиятлар, жамоат,кооператив ва тугатилагн корхоналар архивлари хужжатларидир.

         Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда рўй берган барча соҳалардаги ислоҳотлар,ўзгаришлар архив ишини ҳам  жонлантирди.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида” 5 апрель 2012 йил №101 қарорига асосан                 Бухоро вилоят давлат архивининг Фонд №802 ҳужжатлари:

    а)1920-1991 йиллар –Советлар даври 955 сақлов бирлиги;

    б)1992-2011 йиллар –Мустақиллик даври 747 сақлов бирлигида янги фонд №1396 ажратилди;  

        Архивлар жамиятининг ошкоралик рамзларидан бирига айланиб, тадқиқотчилар, тарихчилар, муассаса ва ташкилотлар аҳолининг аҳборотларга бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондиради.

 

Бухоро вилоят давлат архиви

 етакчи методисти:  С.Назаров


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати