Архивларда ва идоравий архивларда кадрлар масаласи муаммо ва ечимлар мавзусидаги матбуот анжумани

Мавзу: “Архивларда ва идоравий архивларда кадрлар масаласи: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги матбуот анжумани

Ўтказиш вақти: 2016 йил 22 апрел, соат 11:00да

Ўтказилиш жойи: Ўзбекистон Миллий матбуот маркази, Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 16-уй

Тадбир ташкилотчиси: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги

Бугунги кунда мамлакатимизда замонавий маданият, иқтисодиёт, фан, техника ва технологияларнинг ютуқлари асосида кадрлар тайёрлаш масаласи Ўзбекистон тараққиётининг муҳим шарти сифатида белгиланган. Бу борада республикамизда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, идоралар ва бошқа ташкилотлар томонидан кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг тизимли малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, 2016 йилнинг 22 апрелида Ўзбекистон миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманларининг ягона режаси”га асосан “Ўзархив” агентлиги томонидан “Архивларда ва идоравий архивларда кадрлар масаласи: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги бугуннинг устувор масаласига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Мазкур тадбирда соҳага оид мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимини топиш бўйича ҳамкорликда амалга ошириладиган тадбирлар самарадорлигини янада такомиллаштириш масалалари, шунингдек, ўз ечимини кутиб турган турли муаммоли масалалар тўғрисида фикр юритилди.

Бугунги кунда республикада 103 та давлат архивлари, маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги 110 таидоралараро шахсий таркиб архивлари ҳамда қарийб 9 000 га яқин идоравий архивлар фаолият кўрсатиб келмоқда.

Архив муассасаларида жами 1 412 нафар ходимлар фаолият юритади. Ҳозирда давлат архивларида фаолият юритаётган кадрларнинг 31% - 30 ёшгача, 38% - 50 ёш ва ундан ошганлар, 6%- 60 ёшдан ошганлар бўлиб, барча ходимларнинг 25% - олий маълумотлилар, 53% - ўрта-махсус маълумотга эга. Барча ходимларнинг 4% соҳа бўйича олий маълумотга эга кадрлардир.

Агентлик томонидан архив муассасаларини билимли ва малакали кадрлар билан таъминлаш, соҳа бўйича лавозимларини ошириб борилишини таъминлаш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳамда кадрлар қўнимсизлигини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар мунтазам амалга ошрилиб келинмоқда. Ўтказилган тадбирларнинг натижасида 2014 йилда республика бўйича кадрлар қўнимсизлиги 30% ни ташкил этган бўлса, 2015 йилда 5% камайганлигини кузатишимиз мумкин. Шунингдек, 2016 йилда ушбу кўрсаткичларни янада камайтириш учун тегишли амалий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Архив муассасалари ҳамда архив иши ва иш юритиш йўналишида кадрлар тайёрлайдиган 28 та ўрта-махсус ва касб-ҳунар коллежлари, 4 та олий ўқув юртлари, яъни Ўзбекистон Миллий Университети, Тошкент Ахборот технологиялари университети, Наманган Давлат университети, Бухоро давлат университети билан узвий ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, бу борада ишлар янада фаоллаштирилмоқда. 

Архив иши ва иш юритиш соҳаси мутахассисларини соҳага оид билимларини ошириш мақсадида 2006 йилдан буён марказий давлат архивлари қошида “Ижро назорати ва иш юритиш маҳорати” ҳамда “Идоравий архивлар фаолиятини ташкил этиш асослари” ўқув курслари фаолият юритмоқда ва уларнинг базасида бугунги кунга қадар 3000 дан ортиқ архивлар ва ташкилотларнинг архивчи ва иш юритувчи ходимлари малакаларини оширдилар.

Маълумки, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалалари алоҳида муҳокама этилиб, ушбу йўналишдаги ҳуқуқий муносабатларни ривожлантиришга оид бир қатор таклифлар берилди

Тадбирда “Ўзархив” агентлиги, Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивлари, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти архив иши бошқармалари ходимлари ҳамда Ўзбекистон Миллий Университети ўқитувчи ва талабалари иштирок этдилар.

 

“Ўзархив” агентлиги Ахборот хизмати
тел.: (+99873) 277-11-68
, факс: 277-13-35www. archive.uz