Ассалому алайкум азиз юртдошлар, кончилик ва металлургия саноати ходимлари ! Қадрли соҳа фидоийлари!

Истиқлолнинг илк йиллариданоқ,  кончилар ва металлургия саноати ходимларига берилаётган эътибор ва ғамхўрлик айтиш жоизки, соҳа фидоийлари олдига қўйилган вазифаларни юқори даражада бажаришда куч ва мадад бўлмоқда.
Бугун дўстликнинг намунаси амалда ўз исботини топган кончилик ва металлургия саноати ходимлари жамоаси аҳли мамлакат истиқлолини мустаҳкамлаш йўлида фидокорана меҳнат қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги жамоаси номидан кончилик ва металлургия саноати ходимларини, фахрийларни ҳамда соҳада фаолият юритаётган архивчиларни байрам билан табриклаймиз!
Ана шундай самарали меҳнатингизга қут-барака, оилаларингизга соғлик-саломатлик тилаймиз!
Меҳнатингиз самараси жонажон Ватанимизнинг гуллаб-яшнаши ва ёрқин келажагининг бир гарови бўлиб узоқ йиллар хизмат қилаверсин!
Байрамингиз яна бир бор муборак бўлсин, ҳурматли соҳа ходимлари! 

"Ўзархив" агентлиги директори У.Юсупов


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати