Биродарлашган шаҳарлар : Тошкент – Будапешт. Архивчилар учрашуви.

9-14 сентябрь 2017 йилда  Тошкент шаҳар Хокимлиги делегацияси-нинг Венгрия Республикаси пойтахти Будапешт шаҳрига биродарлашган шаҳарлар дастури асосида хизмат сафари амалга оширилди. Будапешт шаҳри мэрияси томонидан қабул қилинган ўзбек делегациясига Венгрия Рспубликасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, жумладан Будапешт шаҳри инфратузилмаси, иқтисодиёт, саноат, маданият, туризм ва бошқа соҳалардаги ютуқлар билан яқиндан таништирилди. Делегация раҳбари Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Б.Ҳусановнинг Будапешт ва Тошкент шаҳарларининг дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, инвестицияларни йўлга қўйиш, ўзаро истиқболли вазифалари амалга ошириш бўйича таклифлари венгр томонидан қизғин кутиб олинди. Тошкент шаҳар Архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.В.Маҳкамов делегация таркибида Будапешт шаҳар архиви фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, Будапешт шаҳар архиви директори ўринбосари профессор Виктор Харазти, бўлим мудири Каталин Тома билан ўзаро мулоқоти бўлди. Ташриф вақтида ўзбек-венгр ҳалқларининг тарихий, маданий алоқаларини ривожлантиришда архив ҳужжатларининг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.