Бухоро вилояти "Ўзархив" агентлиги директори хизмат сафари давом этмоқда.

Аввал хабар қилганимиздек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги “Бухоро вилоятида юз берган табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ф-5567-сон фармойишига мувофиқ 2020 йил 27 май куни Бухоро вилоятида юз берган табиий офат оқибатларида Бухоро вилояти Қоракўл тумани туман давлат архиви ҳамда Олот туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари биноларига етказилган зарарни бартараф этилишини жойига чиқиб ўрганиш учун “Ўзархив” агентлиги директори У.М.Юсупов  Бухоро вилоятида хизмат сафарида бўлиб турибди.
Айни дамда У.Юсупов томонидан Бухоро вилоят Олот туман давлат архиви ва Олот туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари жойлашган бино кўздан кечирилмоқда ва қилинган ишлар билан танишиб, тегишли топшириқлар берилмоқда.
Жумладан, Олот туман шахсий таркиб хужжатлари давлат архиви биноси Олот туман ҳокимлиги балансида.


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати