ГАВРИЛИН АЛЕКСЕЙ ДАНИЛОВИЧ Гаврилин Алексей Данилович 1934-1964 йилларда Хоразм вилоят ижроия комитети архив бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган.

 

 

ГАВРИЛИН АЛЕКСЕЙ ДАНИЛОВИЧ
UZ: Гаврилин Алексей Данилович 1934-1964 йилларда Хоразм вилоят ижроия комитети архив бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган.
Хоразм вилоятида 1934-йилгача идоравий архивларни назорат қилувчи ташкилот мавжуд бўлмаган. Шу давргача хар бир ташкилот архив иши ва иш юритиш холатини ўз билганича юритган.
1933 йил 1 декабрда УзССР Марказий ижроия комитетининг карори билан Ўзбекистон Марказий архив бошқармаси Урганч бўлими ташкил қилинган.
Гаврилин Алексей Данилович 1934 йил 7 ноябрда Ўзбекистон Марказий архив бошкармаси карори билан Урганч шаҳрида архив ташкил қилиш учун  келган. 1934 йил 10 ноябрдан бўлим ўз иш фаолиятини бошлаган.
Гаврилин Алексей Данилович 1903 йилда Лопатино селоси, Таруского райони, Калужск областида туғилган.
Маълумоти: 1914 йилда 4-класли мактабни битказган. 1915-1916 йилларда шаҳар билим юртида ўқиган.
1937 йилда ЎзССР Марказий архив бошқармасининг архив ходимларининг 2 ойлик малака ошириш курсини тугатган.
1930-1934 йилларда СССР ҳудудида архив соҳасида ишлаган.
1934-1964 йилларда Хоразм вилоят архив бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган.
1965-йилда нафакага чиққан.
Гаврилин Алексей Данилович биринчи иш кунидан архив соҳасида, ҳужжатларни жамлаш, сақлаш, ҳисобини олиб боришга катта эътибор қаратди.
Гаврилин Алексей Данилович Хоразм вилоят архиви бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган даврида ўзининг соҳа билимдони, етук мутахассис эканлигини кўрсатди, вилоятда архив ишини ривожлантиришга катта хисса қўшди.
Ер ислоҳоти, қишлоқ қурилиши, иқтисодни ривожлантириш тарихи ва Хоразм маданиятини очиб берувчи ҳужжатларни архивга қабул қилган.
Архив иши соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати учун Гаврилин Алексей Данилович ЎзССР Олий Совети Президиуми томонидан 2-та фахрий ёрлиқ, Хоразм вилоят ижроия комитети томонидан 1-та фахрий ёрлик билан тақдирланган.
1986-йилда вафот этган.
Хоразм вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси томонидан тақдим қилинган материаллар асосида тайёрланди.


Manba : “Ўзархив” агентлиги Ахборот хизмати