Халқаро тажриба ўрганиш ривожланиш асоси.

Корея Республикаси Миллий архивининг таклиф хати ва “Ўзархив” агентлигининг 18.05.2017й.даги №60ш сонли буйруғи ижроси юзасидан жорий йил 18-25 июнь кунлари Корея Республикаси Миллий архиви томонидан ташкил этилган “Ёзувлар ва архивларни бошқаришни ўқитиш дастури” бўйича малака ошириш, семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги ва Марказий давлат архивлари етакчи мутахасислари малака ошириб қайтдилар.

Ушбу малака ошириш, семинар-тренингда 3 та давлат Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия Федерациясининг Татаристон Республикалари делегацияларидан жами 15 нафар архив ходимлари иштирок этишди.

Ушбу семинарда Ўзбекистон Республикаси Илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари Марказий давлат архивининг “Ҳужжатлардан фойдаланиш ва илмий-ахборот аппарати” бўлими ва “Давлат ҳисобини юритиш ва ҳужжатлар сақловини таъминлаш” бўлими мудирлари Муминов Турғун Турсунович ва Мирмахмудов Мирали Азимовичлар иштирок этдилар.

Малака ошириш, семинар-тренингда тингланган маърузаларда асосан ҳозирги даврда Корея Республикаси архивларида қўлланилган замонавий технологиялари, дастурий махсулотлар ва фаолиятни бошқаришга оид амалга оширилаётган ишлар тўғрисида иштирокчиларга маълумотлар берилди.

Малака ошириш, семинар-тренинг дастурига кўра иштирокчиларга Корея Республикаси Миллий архиви, дипломатик консуллик архиви, Корея Республикаси олий суди ва иссиқлик таъминоти ташкилотининг идоравий архивлари фаолияти таништирилди.