MEDIA-REJA

2017 йилнинг I ярмида архив иши ва иш юритиш соҳасида амалга ошириладиган чора-тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, яратилаётган имкониятлардан аҳоли ва тадбиркорлар хабардорлигини оширишга қаратилган

МEДИА-РEЖА

т/р

Ёритиладиган мавзу ва йўналишлар, рукн, кўрсатув ёки эшиттириш номи, амалга ошириладиган тадбирлар

Ёритадиган ОАВ номи

Муддат

1.

“Ўзархив” агентлиги тизимида 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий фаолият якунлари ва 2017 йилнинг устувор йўналишлари тўғрисида ўтказиладиган ҳайъат йиғилишини ёритиш

www.archive.uz

Январь

2.

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг архив муассасаларига мурожаатлари ва бу борадаги долзарб масалалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказиш

МТРК, Марказий босма ОАВ, www.archive.uz

Февраль

3.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган Архив иши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш бўйича киритилган моддани мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича материал тайёрлаш

МТРК, Марказий босма ОАВ, www.archive.uz

Март

4.

8 март - Халқаро хотин- қизлар кунига бағишлаб архив муассасаларида ўтказиладиган “Балли қизлар” беллашувини кенг ёритишни ташкил этиш

МТРК, Марказий босма ва электрон ОАВ, www.archive.uz

Март

5.

21 март - Наврўз байрами доирасида Республика архив муассасалари ўртасида ўтказиладиган спорт ўйинларини кенг ёритилишини ташкил этиш

Марказий босма ва электрон ОАВ, www.archive.uz

Март

6.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этиш ҳолати бўйича таҳлилий мақола тайёрлаш

Марказий босма ОАВ, www.archive.uz

Март

7.

“Ўзархив” агентлиги тизимидаги архив муассасаларида коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида таҳлилий материаллар тайёрлаш

Марказий босма ва электрон ОАВ, www.archive.uz

Апрел

8.

“Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлашда архивларнинг роли” мавзусида матбуот анжумани ўтказиш

Марказий босма ва электрон ОАВ, www.archive.uz

Май

9.

9 июнь - Халқаро архивлар куни ва 15 июнь - “Архив иши тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлиги муносабати билан ўтказиладиган тадбирни кенг ёритиш

Марказий босма ва электрон ОАВ, www.archive.uz

Июнь

 

Изоҳ: Материаллар ўзбек ва рус тилларида тайёрланади.
Материалларни тайёрлаш ҳамда тадбирларнинг ўтказилиш муддати, даврийлиги, мавзуси унинг ёзилиши жараёнида мазмунига қараб самарадорликни янада ошириш мақсадида ўргартириш киритилиши мумкин.
 

 Юклаб олиш (pdf. 264 kb)