O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI

HUZURIDAGI "O`ZARXIV" AGENTLIGI


Бухоро вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси томонидан “Ўзархив” агентлигининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 апрелдаги Иккинчи жахон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисидаги ПФ-5000- сон Фармони ижроси тўғрисида"ги 2017 йил 10-апрелдаги №32-сонли буйруғи ижроси юзасидан бошқарманинг тегишли буйруғи чиқарилиб, унда белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида бошқарма раҳбарияти Қоракўл туманида яшовчи Меҳнат ва уруш ветерани- Элмурод бобо Жўраевнинг яшаш хонадонига ташриф буюриб, у кишининг 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган жасорати ҳамда 40 йилга яқин давр мобайнида раҳбар сифатида архив ишини ривожлантиришдаги хизматлари учун бошқарма томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан мукофотланди. Элмурод бобо билан уруш давридаги бошидан кечирган воқеалари ҳақида суҳбат қурилди.