Миннатдормиз!

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан "Ўзархив" агентлигига журналистика соҳасига оид 10 жилдлик қўлланма беғараз тақдим этилди.Қўлланманинг ҳар бир жилди «Журналистика назарияси, тарихи ва тараққиёти», «Журналистика ҳуқуқи ва этикаси», «Медиалингвистика ва таҳрир», «Медиа-маркетинг ва менежмент», «Босма оммавий ахборот воситаларида жанрлар ва маҳорат масалалари», «Аудиовизуал журналистика», «Онлайн журналистика ва медиада янги трендлар», «Замонавий медиа муҳитда PR-хизматлар», «Ихтисослашган журналистика», «Журналистика социологияси ва психологияси» "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати томонидан чуқур ўрналиши учун имконият яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигини "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизматига ҳамиша ҳам амалий ҳам услубий кўмак кўрсатиб келаётганини эътироф этган ҳолда, катта миннадорчилик билдирамиз!


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати