Молодцова Альбина Ивановна

Молодцова Альбина Ивановна 1941 йил Чита вилоят Стрепенск шаҳрида туғилган, 2 нафар фарзанди бор. Маълумоти ўрта махсус.  

 Молодцова Альбина Ивановна 1958 йилдан Россиянинг Преживальск совхозидаги болалар боғчасида тарбиячи бўлиб 1970 йилгача ишлаган. 

1970 йилдан Ўзбекистон Республикасига келиб 1970-1976 йилларда Вилоят давлат архивида кичик илмий ходим, 1976-1978 йилларда Гражданлар муҳофазаси штабида штаб бошлиғи ўринбосари, 1978-1979 йилларда Моддий техника таъминоти катта инспектори, 1979-1997 йилларда Қарши ошхона ва ресторанлар трести идоравий архиви бошлиғи, 1997 йилдан 2015 йилгача “Қашқадарёсавдо” АК идоравий архиви мудири вазифасида ишлаб келган.  
 1990 йилда Москвада тарих ва архившунослик институтида малака ошириб қайтган.  
 У сўнгги йилларда вилоятдаги барча савдога тегишли ташкилотларнинг хужжатларини архивларга топшириш ва сақлаш бўйича барча ишларни амалга оширган.

Молодцова Альбина Ивановна ўзига берилган топшириқларни ўз вақтида бажариб, ишлаб чиқариш кўрсатгичларни барча соҳаларда ошириб бажарилишини таъминлаган.

Архив соҳаси фаҳрийлари ҳамиша ардоғимизда! 

Қашқадарё вилояти Архив иши ҳудудий бошқармаси томонидан тақдим этилган материаллар асосида тайёрланган. 
 


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати