Нурота тумани давлат архиви - Кеча ва бугун.

Нурота  тумани  давлат  архиви 1936 йил 10 сентябрда Нурота тумани ижроия  комитетининг 66/9-сон қарорига асосан Нурота тумани ижроия  комитети қошида  ташкил  этилган. 1957 йилда Самарқанд вилояти давлат архиви филиалига  айлантирилган.
Нурота тумани давлат архиви 1957-1981 йилларда Самарқанд вилояти, 1982-1988 йилларда Навоий вилояти, 1988-1992 йилларда Самарқанд вилояти давлат архиви филиали сифатида  фаолият юритган. 
2012  йилдан  Навоий  вилояти  архив  иши  ҳудудий  бошқармаси  тасарруфидаги  Нурота  тумани  давлат  архиви  сифатида  алоҳида  юридик  ташкилотга  айлантирилган.  
Нурота  тумани  давлат  архиви  Нурота  тумани  ҳокимининг  2012  йил    12  июндаги Қ-135-сон  қарорига  асосан ташкил  этилган. Нурота тумани давлат архиви ҳозирги кунда Нурота тумани “Турко” маҳалла фуқаролар йиғини, Ш.Рашидов кўчаси 57-уйда ўз фаолиятини давом эттириб келмоқда.

Нурота  тумани  давлат  архивининг  асосий  иш  тури  Миллий  Архив  Фонди  ҳужжатларини  жамлаш,  ҳисобга  олиш,  сақлаш  ва  улардан  фойдаланиш  ҳисобланади.
Нурота  тумани  давлат  архиви  мустақиллик  йилларида  қабул  қилинган  Ўзбекистон  Республикаси  “Архив  иши  тўғрисида”ги   Қонуни  ва  Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар  Маҳкамасининг  2012  йил  5  апрелдаги  101-сон  “Ўзбекистон  Республикасида  архив  ишини  такомиллаштириш  тўғрисида”ги  қарори  асосида  фаолиятини  ташкил  этиб,  қуйидаги  ютуқларга  эришган. 
1992  йилнинг  1  январь  ҳолатида  фондлар  сони  113 та,  ҳужжатлар  сони  26342  сақлов  бирлик  бўлса,  2020  йилнинг  1  апрель  ҳолатига  келиб  фондлар  сони  441 тага,  ҳужжатлар  сони  44454  сақлов  бирликка  етказилди,  ёки  аниқроқ  қилиб  айтганда  идоравий  архив  ҳужжатларини  давлат  архиви  сақловига  қабул  қилиш  даражаси  фондлар  бўйича  4  баробарга,  ҳужжатлар  бўйича 2  баробарга  оширилди.
1992  йил  1  январь  ҳолатида  туман  давлат  архивида  АКТ  умуман  жорий  қилинмаган,  биринчи  компьютерлар  2004  йилда  кириб  келган  бўлса,  ҳозирги  кунда  8  та  яъни  ҳар  бир  ходимга  алоҳида  локал тармоққа  уланган  компьютерлар  мавжуд.  
Шунингдек  мустақиллик  даврларида туман  давлат  архиви  сақловидаги  шахсий  таркиб  ҳужжатларининг,  ўта  қимматли  ҳужжатларнинг  ва  таълим  олганлик  тўғрисидаги  ҳужжатларнинг  электрон  нусхалари  яратилди.  
Нурота  тумани  давлат  архивининг 2 нафар  ходимлари,  жумладан  архив  директори  Б. Тожиев  2018  йилда  Евро-Осиё  минтақавий  архивлар  кенгашининг  Москва  шаҳрида  бўлиб  ўтган  XXV-Халқаро  илмий-амалий  конференциясида,  етакчи  архивчи  А. Бозоров  2019  йилда  Хоразмда  бўлиб  ўтган    “CENTRAL  ASIA – 2019”   Халқаро    конференциясида  иштирок  этишган.
Нурота  тумани  давлат  архивида  2019  йил  давомида  ҳужжатлар  дахлсизлигини  таъминлаш  мақсадида    ишлаб  топилган  маблағлар  ҳисобидан  24,3 млн. сўмлик  назорат  пункти  ва  турникет  ўрнатилди, 54,7 млн. сўмга  архив  биносининг  фасад  қисмлари  замонавий  кўринишга  келтирилди, мавжуд  архив  ҳужжатларининг  электрон  нусхасини  яратиш  мақсадида  10,2 млн. сўмга  янги  замонавий  Россия  Федерациясида  ишлаб  чиқарилган  “СканСнап”  русумли  сканер  аппарати  ҳамда  бюджет  маблағлари  ҳисобидан  2,6  млн. сўмлик 1 та  замонавий  русумдаги  компьютер  жамланмаси  ва  1,6 млн. сўмлик принтер  аппарати  олиниб, архив  моддий-техника базасини мустаҳкамлашга  эришилди.  
Нурота  тумани  давлат  архиви  сақловидаги  ҳужжатлар  асосида   2019  йил  давомида  2820  нафар  жисмоний ва юридик шахсларга уларнинг  анкета-сўровномалари  асосида  3618  та  архив  маълумотномалари ва кўчирмалари тайёрлаб  берилди.  Шунингдек  тумандаги  17  та  хўжалик  юритувчи  субъектларга  архив  ишини  ташкил  қилиш  бўйича  29  та  меъёрий  ҳужжатлар  тайёрлаб  берилди. 
Хулоса ўрнида айтиш лозимки Нурота тумани давлат архиви кечаги архив эмас, нафақат моддий техника базаси, балки хизмат кўрсатиш сифати ҳам яхши томонга ўзгарган ва мазкур архив ҳамда унинг ходимлари халқимиз хизматини қилишдан мамнунлар!
Навоий вилояти Архив иши ҳудудий бошқармаси томонидан тақдим этилган материаллар асосида тайёрланган.


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати