Оʻзбекистон Республикасининг Халқаро рейтинги

Оʻзбекистон Республикасининг Халқаро рейтинг ва индекслардаги оʻрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тоʻгʻрисида


Оʻзбекистон Республикаси Президентининг

ф а р м о н и


Инсон ҳуқуқлари ҳимоясини кафолатлаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, иқтисодий фаолиятда эркинликни таʼминлаш, суд-ҳуқуқ соҳасидаги моддий ва процессуал нормаларни такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотлар мамлакатимизнинг халқаро рейтинг ва индекслардаги коʻрсаткичлари ошишига сабаб боʻлмоқда.

Жумладан, соʻнгги тоʻрт йил мобайнида мамлакатимиз Мерос жамгʻармасининг “Иқтисодий эркинлик” индексида 52 погʻонага, Жаҳон банкининг “Логистика самарадорлиги” индексида 19 погʻонага, “Бизнес юритиш” индексида 18 погʻонага коʻтарилди.

Оʻзбекистон Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг “Мамлакатларга хос хатарларни таснифлаш” тизимидаги 6-гуруҳ мамлакатлари қаторидан 5-гуруҳ мамлакатлари қаторига коʻтарилди.

Шу билан бирга, айрим раҳбарлар рейтинглар билан ишлашга етарлича эʼтибор қаратмаётганлиги ва халқаро ташкилотлар томонидан оʻтказилаётган соʻровларда аксарият ислоҳотлар оʻз аксини топмаётганлиги оқибатида устувор халқаро рейтинг ва индексларда Оʻзбекистон Республикаси қуйи погʻоналарда қолмоқда.

Мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги ва халқаро майдондаги имиджини мустаҳкамлаш, давлат органлари ва ташкилотларида халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашнинг янги механизмларини жорий қилиш, шунингдек, 2017–2021-йилларда Оʻзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор ёʻналиши боʻйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:

1. Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш боʻйича республика кенгаши (кейинги оʻринларда – Кенгаш) 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.

Кенгашнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий тараққиёт даражасини тизимли таҳлил қилиб бориш, турли соҳаларда амалга оширилаётган туб оʻзгаришларнинг Оʻзбекистон Республикаси учун устувор боʻлган халқаро рейтинг ва индексларда мамлакатнинг оʻрнини яхшилаш мақсадларига хизмат қилишини таʼминлаш, мазкур ёʻналишдаги ишларнинг самарадорлигига тоʻсиқ боʻлаётган муаммоларни бартараф этиш;

Оʻзбекистон Республикаси учун устувор боʻлган халқаро рейтинг ва индексларда мамлакатнинг оʻрнини яхшилаш мақсадида давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини такомиллаштириш, жамиятни демократлаштириш, илгʻор халқаро тажрибага асосланган давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш боʻйича ташаббусларни илгари суриш;

давлат ва жамият ҳаётининг турли жабҳаларини тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини Оʻзбекистон Республикаси учун устувор боʻлган халқаро рейтинг ва индекслардаги мамлакатнинг оʻрнига таʼсири нуқтайи назаридан комплекс баҳолаб бориш.

Оʻзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги Кенгашнинг ишчи органлари этиб белгилансин.

Кенгаш ишчи органлари боʻйича тақсимланган Оʻзбекистон Республикаси учун устувор боʻлган халқаро рейтинг ва индексларда мамлакатнинг оʻрнини яхшилашга қаратилган таʼсирчан чоралар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши ҳамда ушбу ёʻналишда тизимли халқаро ҳамкорлик олиб борилиши устидан Кенгаш томонидан назорат оʻрнатилади.

Ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий рейтинг ва индексларнинг Кенгаш ишчи органлари боʻйича тақсимоти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Масʼул давлат органлари биринчи раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг бош мезонларидан бири этиб Оʻзбекистон Республикаси учун устувор боʻлган халқаро рейтинг ва индексларда мамлакатнинг оʻрнини яхшилаш белгилансин.

Оʻзбекистон Республикаси учун устувор боʻлган халқаро рейтинг ва индекслар боʻйича самарадорликнинг энг муҳим коʻрсаткичлари (кейинги оʻринларда – КПИ) 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Мутасадди вазирлик ва идоралар оʻзлари масʼул боʻлган рейтинг ва индексларнинг эʼлон қилиниши муддатлари ва уларнинг методологияларини ҳисобга олган ҳолда, КПИга эришиш мақсадида:

бир ой муддатда 2020-йил иккинчи ярми давомида амалга оширилиши лозим боʻлган ташкилий чора-тадбирлар дастурларини;

ҳар йил 1-декабрга қадар келгуси йил давомида амалга ошириши лозим боʻлган ташкилий чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Кенгашга киритилишини таʼминласин.

Бунда, халқаро рейтинг ва индексларнинг навбатдаги нашрида зарур коʻрсаткични қайд этишга қаратилган амалий таклифларни ишлаб чиқиш, шунингдек, рейтинг ва индексларни эʼлон қилувчи ташкилотлар ҳамда уларни тузишда фойдаланиладиган ахборот манбалари билан ҳамкорлик қилиш механизмларини назарда тутиш лозим.

4. Шундай тартиб оʻрнатилсинки, унга мувофиқ масʼул давлат органларининг биринчи раҳбарлари ҳар чорак якуни боʻйича:

кейинги ойнинг 15-санасига қадар Кенгаш ишчи органларига мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар тоʻгʻрисидаги маʼлумотлар, зарур статистик ахборотлар ва бошқа материалларни тақдим этади;

кейинги ойнинг 30-санасига қадар Кенгаш раиси ёки оʻринбосарининг раҳбарлигида оʻтказиладиган йигʻилишларда тегишли халқаро рейтинг ва индексларда КПИ га эришиш учун амалга оширилган чора-тадбирлар тоʻгʻрисида ахборот беради.

5. Оʻзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 7-мартдаги ПФ–5687-сон Фармони билан ташкил этилган Устувор халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашни мувофиқлаштириш боʻйича комиссия зиммасига Кенгаш фаолиятини ташкил этишга коʻмаклашиш ва Кенгаш йигʻилишлари оралигʻида тегишли ёʻналишда масʼул давлат органлари ишини мувофиқлаштириб бориш вазифаси юклатилсин.

6. Масʼул давлат органлари ҳамда тадқиқот институтлари тегишли халқаро рейтинг ва индекслар боʻйича амалга оширилган ишлар ҳақидаги маʼлумотларни Кенгаш ишчи органларига мунтазам равишда тақдим этиб борсин.

7. Жаҳон иқтисодий форумининг Глобал рақобатбардошлик индексида Оʻзбекистон Республикасининг оʻрнини акс эттириш боʻйича чора-тадбирлар режаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

8. Оʻзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати тузилмасида адлия органлари ва муассасалари бошқарув ходимларининг чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тоʻлаш фонди доирасида 6 та штат бирлигидан иборат Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси ташкил этилсин.

Оʻзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда ушбу бошқарманинг юқори малакали кадрлар билан тоʻлдирилишини таʼминласин.

9. Оʻзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020-йил 1-октябрга қадар Интернет тармогʻида “Оʻзбекистон Республикаси халқаро рейтингларда” ягона порталининг (кейинги оʻринларда – портал) ишга туширилишини таʼминласин.

Кенгаш ишчи органлари Оʻзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда портал фаолиятининг узлуксиз ишлашини таʼминлаш ва уни янгилаб бориш учун масʼул этиб белгилансин.

10. Оʻзбекистон Республикаси Президенти Администратсияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги масʼул давлат органлари билан биргаликда мунтазам равишда давлат ва жамият ҳаётининг халқаро рейтинг ва индекслар, уларнинг таркибий индикаторларида баҳоланадиган соҳаларига оид давлат сиёсатидаги оʻзгаришлар ва ислоҳотларнинг моҳиятини ёритиш ҳамда соҳада жамоатчилик назоратини оʻрнатиш мақсадида кенг қамровли таргʻибот ишларини амалга оширсин.

11. Оʻзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 5-иловага мувофиқ оʻзгартириш ва қоʻшимчалар киритилсин.

12. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Оʻзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов, Оʻзбекистон Республикаси Президенти Администратсияси раҳбари З.Ш.Низомиддинов ва Оʻзбекистон Республикаси Бош вазирининг оʻринбосари Ж.А.Қоʻчқоров зиммасига юклансин.

Оʻзбекистон Республикаси
Президенти                           Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,
2020-йил 2-июн


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати