Сатибалдиева Гулсара Режипбаевна 1956 йил 10 сентябрда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туман Янгибозор қўрғонида туғилган.

Отаси Кашаев Режипбай 1929 йилда туғилган. Юқори Чирчиқ туманида қурилишда ишчи бўлиб ишлаган, 2007 йилда вафот этган.
Онаси Таникулова Турди 1933 йилда туғилган. Юқори Чирчиқ туманида момиқ фабрикасида ишчи бўлиб ишлаган, 2016 йилда вафот этган.
Сатибалдиева Гулсара Режипбаевна 1963 йилда Юқори Чирчиқ туманида жойлашган 66-сонли мактабнинг 1-синфига бориб,1973 йилда мазкур мактабни битирган.
1973-1974 йилларда тумандаги момиқ фабрикасида ишчи бўлиб ишлаган.
1974 йилдан Юқори Чирчиқ тумани архивига архивчи бўлиб ишга киради.
1977-1978 йилларда ҳужжатлар билан ишлаш бўйича Москва шаҳрида тахсил олади.
1988 йил сентябрь ойидан Юқори Чирчиқ тумани архивида директор лавозимида фаолиятини давом эттиради.
Бевосита унинг раҳбарлиги ва иштирокида айни шу йилларда архив ишини ривожлантириш, ҳужжатгохлар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, меҳнат самарадорлигини ошириш каби йуналишларида ижобий ўзгаришлар юз беради.
2014 йилда туман архив биносига қўшимча равишда 84 кв.м ҳажмдаги сақловхона қурилиб, капитал таъмирланади ва фойдаланишга топширилади.
Гулсара Режипбаевна соҳада ишлаётган даврлари ва ҳозирги кунгача ўнлаб шогирдларга ҳужжатлар билан ишлашни ўргатиб келмоқдалар. 
2011йил Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг  20 йиллиги эсталик нишони билан тақдирланган.
Бир жамоада 45 йил фаолият кўрсатиб келаётган Сатибалдиева Гулсара Режипбаевна 2020 йил “Mo’tabar ayol” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Фахрий Устозларимизга узоқ умр тилаймиз.
Тошкент вилояти Архив иши ҳудудий бошқармаси томонидан тақдим этилган материаллар асосида тайёрланди.


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати