ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР АГАРДА АРХИВ СОҲАСИГА ОИД МУРОЖААТЛАРИНГИЗ БЎЛСА:  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Электрон ҳукумат, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш” ахборот-таҳлил департаменти томонидан 2019 йил 21 январда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги раҳбариятининг 2019 йил I ярим йиллигида ҳудудларда жисмоний ва юридик шахсларни сайёр қабул қилиш жадвалига мувофиқ сайёр қабул ўтказилиши белгиланган.

  Сайёр қабул жорий йилнинг 13 февраль куни (соат 10:00 да бошланади) “Ўзархив” агентлиги Бош директори Аъламов Умиджон Бахтиярович томонидан Жиззах вилояти Шароф Рашидов туман давлат архивида ўтказилади.

Манзил: Ш.Рашидов тумани, “Истиқлол” маҳалласи, Пахтакор кўчаси, 1-уй.

Маълумот учун телефон: 0 372 226-36-34, 0 372 226-05-42, 0 372 226-03-67