ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

9-июнь "Халқаро архивлар куни" ҳамда 15 июнь "Архив иши тўғрисидаги" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилинган куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив"агентлиги ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви томонидан ўтказилган "Ўзбекистон архивлари - тарихи ва ривожланиш истиқболлари" мавзусидаги мақолалар танлови (МАСОФАВИЙ) ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ.                                                                

Танловни шаффоф ва холис ўтказиш мақсадида келиб тушган ҳар бир мақола шу куннинг ўзида телеграммдаги каналимиз орқали эътиборингизга ҳавола қилиб борилди.                                                                                  

Хабарингиз бор танловга келган мақолаларни саралаш ва ғолибларни аниқлаш мақсадида соҳада кўп йиллардан буён фаолият олиб бораётган ва илмий фаолият билан шуғулланиб келаётган профессор-ўқитувчилар иштирокидаги махсус комиссия тузилган эди. Комиссия томонидан танловга келиб тушган мақолалар бирма-бир таҳлил қилиниб якуний хулоса қилинди.                                                                                         

‼️МАРҲАМАТ! Ўзбекистон архивлари - тарихи ва ривожланиш истиқболлари" мавзусидаги мақолалар танлови ғолиблари билан танишинг.                                                                               

1️⃣  ўрин - 59-балл. Ўзбекистон Кинофотфоно ҳужжатлари миллий архиви бўлим мудири Сулейманова Зульфия. “История архивного дела в Узбекистане и перспективы его развития” номли мақоласи учун.                    

2️⃣ ўрин – 57-балл. ЎзР ФА Тарих институти таянч докторанти Адилов Жамшид ва ЎзМУ тарих факультети магистранти Ҳамраев Суннатилло. “Ўзбекистонлик Иккинчи Жаҳон уруши қаҳрамонлари ҳақида сайт яратишда хорижий тажрибанинг ўрни” номли мақоласи учун                               

3️⃣ ўрин – 55 балл.Ўзбекистон Миллий университети Тарих факультети 3-курс талабаси Акбар Холмўминов “Архивлар эволюцияси-ўтмиши ва келажаги” номли мақоласи учун                                                           

☝️Шунингдек комиссияси томонидан турли номинацияларда ғолиб топилган мақолалар ҳам сараланди. Номинациялар ғолиблари:                                

”Профессионал маҳорат муаллифи” номинацияси бўйича. “Янги Ўзбекистон” газетаси мухбири Жуманова Санобарнинг “Тарихнинг ўлмас гувоҳлари”номли мақоласи учун;                       

“Аждодлар хотираси” номинацияси бўйича. Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали 1-босқич талабаси Рихсибоева Нигора Анваржон қизининг “Ўзбекистон архивлари тарихи ва ривожланиш истиқболлари” номли мақоласи учун;                                                                                    

“Инновацион ғоя муаллифи” номинацияси бўйича. Ўзбекистон Миллий университети Тарих факультети 1-курс магистранти Шокаримова Шарифа Аюбжон қизининг “Архив - тарихнинг тилсиз гувоҳи” номли мақоласи учун;                          

“Илмий-таҳлилий тадқиқот мақоласи” номинацияси бўйича. Бухоро ДУ “Жаҳон тарихи” кафедраси магистранти Аҳмадов Аҳмаджон ва Бухоро вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси АКТ етакчи мутахасиси Расулов Амонжоннинг “Бухоро Aмирлиги қушбегиси aрхивининг шaкллaниш тaрихи” номли мақоласи учун;                                            

“Устувор масалалар акс этган мақола” номинацияси бўйича. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси Усмонова Нозиманинг “История Архивного дела в Узбекистане” номли мақоласи учун;                                                                                

“Энг ёш муаллиф” номинацияси бўйича. Самарқанд вилояти, Ургут тумани 7-мактаб 9-синф ўқувчиси Акбаров Диёрбек ва П.П.Бенков номли Республика рассомчилик мактабининг ўқувчиси Исамова Шахнозаларнинг “Ўзбекистон архивлари тарихи ва ривожланиш истиқболлари” мавзусидаги мақолалари учун.

❗️Танлов комиссияси.

Ҳурматли танлов ғолиблари! Ҳозирда Республикамизда карантин муносабати билан танлов ғолиблигига ваъда қилинган совғаларни топшириш жойи, вақти ва тартиби тўғрисида қўшимча маълумот берилади.


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати