ТАТЬЯНА КОНСТАНТИНОВНА СТЕКЛОВА

#архив_фахрийлари #ветераны_архивов

Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивидаги раҳбарлик йиллари 1988 йил 5 февраль – 1992 йил 15 декабрь
1950 йил 24 декабрда Тошкентда таваллуд топди. 1968 йилда Ф. Энгелсь номидаги Тошкент чет тиллари педагогика институтининг немис тили факультети кечки бўлимига ўқишга кирди. Институтни тугатиши билан 1973 йил Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивига кичик, кейин эса катта илмий ходим бўлиб ишга қабул қилинди. 
1976 йил ЎзССР Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги “Ўзбошархив” бошқармасига бўлим инструктори лавозимига ўтказилади.
1976 йил Т.К. Стеклова Москва давлат тарих-архив институти қошидаги 1 йиллик сиртқи курсини тамомлайди. 1987 йил СССР Халқ ҳўжалиги Марказий давлат архивида тажриба орттиради.
1983 йилнинг 16 июнидан ЎзССР Марказий давлат архивининг директор ўринбосари лавозимига тайинланади.
1988 йил 5 февралдан мехнат коллективи йиғилиши қарори билан архив директори бўлиб ишлайди.

1992 йилнинг 15 декабрида директор ўринбосари лавозимига ўтказилади.
Архив сохасида ишлаш жараёнида у ҳалол виждонли, тажрибали ходим сифатида намоён бўлди. 
Раҳбар сифатида у талабчан, матонатли ва ишни яхши ташкил қила оладиган эди.
1984 йил 11 ноябрда Ўзбекистон маданияти тарихини ноёб архив хужжатлари асосида тарғиб қилгани учун ВДНХ СССР Бронза медали билан тақдирланди, 1988 йил 18 апрелда фаол мехнатлари учун ЎзССР Ўзбошархиви фахрийлар китобига киритлди. 
Татьяна Константиновна 2006 йил 30 ноябрда пенсияга чиқиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви директор ўринбосари лавозимидан озод этилди. Жонкуяр, фидоий устоз ҳамиша ардоғимизда.


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати