“Ўзархив” агентлиги Бош директорининг сайёр қабули ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти томонидан 2017 йил 19 июлдаги 08/12-19-23-сон билан тасдиқланган “Ўзархив” агентлиги раҳбарияти томонидан 2017 йилнинг II ярим йилликда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги шаҳар ва туманларда жисмоний ва юридик шахсларни сайёр қабул қилиш жадвали”га мувофиқ Жорий йилнинг 1 декабрь куни “Ўзархив” агентлиги Бош директори Аъламов Умиджон Бахтиярович томонидан Сурхондарё вилояти Шеробод туман давлат архивида жисмоний ва юридик шахслар вакилларини сайёр қабули ўтказилди.

Шунингдек, Сурхондарё вилояти Шеробод тумани давлат архивининг янги биноси фойдаланиш учун топширилди.