O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI

HUZURIDAGI "O`ZARXIV" AGENTLIGI


2004 йилдан буён ҳар йили ўтказилиб келинаётган “ICT WEEK UZBEKISTAN” (Ўзбекистонда Ахборот-коммуникацион технологиялари хафталиги) доирасида республикамизда ахборот-коммуникацион технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш мақсадида олиб борилаётган ислохотлар, шунингдек юртимизда бу йўналишда фаолият олиб бораётган хорижий ва махаллий ташкилотларнинг фаолиятини янада кенгроқ таништирилади. Бу йил ҳам ушбу хафталик турли хомий ва ташкилотчи муассасалар бошчилигида “ICT WEEK-2017” ташкил этилди. Хафталик давомида ахборот технологияларига оид саммит ҳамда форум, 3 кунлик кўргазма, шунингдек, ихтисослашган тадбирлар, тақдимотлар, акциялар ва муҳокамалар соҳа ислоҳотларини сарҳисоб қилиш, халқаро ва маҳаллий экспертлар иштирокида натижаларни таҳлил қилиш ва истиқболдаги вазифаларни белгилаб олиш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари Марказий давлат архиви бу йил ҳам ушбу тадбирда иштирок этди. Хафталик давомида кўргазма залининг архивга ажратилган қисмида Ўзбекистон Республикаси ИТТҲ МДА фаолиятига жорий этилган ахборот тизимлари, дастурий махсулотлар ва замонавий рақамлаштириш учун мўлжалланган сканер қурилмаси хафталик қатнашчиларига намоиш қилинди.