Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидаги «Чашма» булоғининг ҳудудида замонавий дам олиш маскани барпо этилади

Бу ҳақда Сўх тумани ахборот хизмати маълум қилди (https://telegra.ph/%D3%AEzbekiston-Respublikasi-bosh-vaziri-A-N-Aripov-Suh-tumaniga-tashrif-buyurdi-06-01).

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов воқеа содир бӯлган жойга ташриф буюришди. 

 Жанжал (https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/5642) натижасида Ӯзбекистон Республикаси ҳудудидаги учта хонадонда ёнғин келиб чиққан. 

Зарар кӯрган оилалар хонадонларини қисқа муддатда тиклаб берамиз – деди Абдулла Арипов. - Чашма булоғи бу мӯжиза, инсонларга Яратган Эгам томонидан берилган неъмат. Шунинг учун, бу муқаддас чашмадан ҳам бизнинг фуқаролар, ҳам қӯшни республика фуқаролари бирдек фойдаланишади.

Келишувга биноан, «Чашма» булоғининг атрофи панжара билан иҳоталаниб, унинг ҳудудида замонавий дам олиш маскани барпо этиладиган бӯлди.

Юзага келган можаро натижасида Сўх тумандаги шифохонада 187 нафар яраланган бемор даволанмоқда

Сўх тумани ахборот хизмати маълум қилишича (https://telegra.ph/%D3%AEzbekiston-Respublikasi-bosh-vaziri-A-N-Aripov-Suh-tumaniga-tashrif-buyurdi-06-01), «Чечме-Автодорожний» назорат-ўтказиш пунктида икки давлат фуқароларининг учрашуви бӯлиб ӯтди. 

Учрашувга А. Арипов ва К. Бороновлар бошчилик қилишди. Учрашувда икки халқ ва миллатнинг дӯстлиги, ӯзаро ҳамжиҳатлик ришталари асрларга татигулик эканлиги қайд этилди. 

Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов қӯшни республика вакиллари билан ўзаро музокаралардан кейин маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Сўх тумани аҳолиси А. Ариповга уларни қийнаётган муаммо ва камчиликлар ҳақида гапириб, уларнинг ечилишида амалий ёрдам кӯрсатишни сўрашди. 

Ӯзбекистон Республикаси бош вазири А. Арипов ташаббуси билан яқин кунларда туманда ободончилик ишлари  бошланиши маълум бӯлди. Ободончилик ишларига 1 000 нафар ёшлар жалб этилиши таъкидланди.

 Қӯшни республика билан келишилган ҳолда яйловлардан фойдаланиш, сув муаммосини ҳал этиш, туманда жойлашган Қайроқ, Жавпая, Тоён массивларини ӯзлаштириш ва шу йӯл билан аҳоли ӯртасида ишсизлик муаммосини ҳал этилишига эришиш ҳам қайд этилди. 

Юзага келган жанжал натижасида туман марказий шифохонасида 187 нафар яраланган бемор даволанмоқда. 

Бугун санавиация хизмати орқали беморларнинг 15 нафари вилоят марказига сафарбар этилди.


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати