O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI

HUZURIDAGI "O`ZARXIV" AGENTLIGI


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли Фармони ва 2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3138-сонли Қарори ижросини таъминлаш юзасидан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Ўзархив” агентлиги ва унинг тизимидаги республика архив муассасаларидаги ёшлар манфаатларининг ҳақиқий ҳимоячиси бўлишига эришиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги (24.08.2017й №91) ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг (21.08.2017й №7 ҚҚ) сонли қўшма Қарори имзоланган.

   Мазкур қўшма Қарорнинг 1-иловасига мувофиқ Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг “Ўзархив” агентлигидаги Етакчилар кенгаши тўғрисида низоми ва 2-иловасига мувофиқ Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг “Ўзархив” агентлигини қуйи тизимларидаги бошланғич ташкилотлари тўғрисида низоми тасдиқланган.

   Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Ўзархив” агентлиги биносида Агентлик марказий аппарати  ходимлари ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши маъсул ходимлари хамда архивчи ёшлар иштирокида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг “Ўзархив” агентлигидаги Етакчилар кенгаши раиси этиб Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви бўлим мудири Атамурадов Немат Ахмеджонович сайланди.

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги (24.08.2017й №91) ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг (21.08.2017й №7 ҚҚ) сонли қўшма Қарорининг 3-бандига асосан Етакчилар кенгаши раисига “Ўзархив” агентлиги Бош директорининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари мақоми берилган.