Верещагина Анна Андреевна

Верещагина Анна Андреевна 1921 йилда туғилган, миллати рус. 1953 йил сентябрдан архив тизимида ишлаб келган. Ички ишлар вазирлигининг 1953 йил 8 сентябрдаги буйруғи асосида Бухоро вилоят давлат архиви бошлиғи лавозимига тайинланади.

        ЎзССР Ички Ишлар Вазирлигининг 1961 йил 19 майдаги 0114- сонли буйруғи ва 1961 йил 12 июндаги 024-сонли вилоят ички ишлар бошқармасининг буйруғига биноан вилоят ички ишлар бошқармасининг штат ходимлари рўйхатидан четлатиб, Бухоро вилоят ишчи депутатлари кенгашига топширилган.

           Фаолияти давомида Анна Андреевна ёш архив ходимларига архив тадқиқотлари бўйича билим ва тажрибани оширишда ёрдам кўсатган.

         1961 йил 5 декабрда ЎзССР МС ҳузуридаги Архив бошқармасининг 23 ноябрдаги 772-сонли хати асосида Верещагина Ўрта Осиё ва Қозоғистон архив муассасалари ходимларининг Тошкентда бўлиб ўтган йиғилишида қатнашган.1962 йил 29 апрелда Бухоро вилоят давлат архивидаги кўп йиллар давомида бенуқсон ва ҳалол меҳнат учун Бухоро вилоят ижроия қўмитаси давлат архиви бошлиғи Идрисов томонидан унга “ТАШАККУРНОМА” эълон қилинган.

Ҳужжат Бухоро вилоят давлат архивида сақланмоқда. 

Фонд-672, рўйхат-1, йиғма жилд-92.

Бухоро вилояти Архив иши ҳудудий бошқармаси томонидан тақдим этилган материаллар асосида тайёрланган.


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати