Ёш архивчилар ижод намуналаридан. 9 июнь Халқаро архивлар кунига бағишланади.

 

Касбим  - менинг фахримдир! 

Инсон  умри ўхшар оқар дарёга,

Кўз юмиб  очгунча  ўтиб  кетади.  

     Шу қисқа муддатни берма исёнга,  

Сендан бир яхши ном қолса етади.
                                                                                                            
Аждодлар ўгитин  дилинга жойла,
Илмлар шодасин териб бирма-бир.

    Дўстим сен ҳунар ё касбни эгалла, 
Ҳаётнинг мазмуни асли шундадир.

 Токи касбинг бугун бўлсин ғуруринг,  
Мен ҳам архивчи касбин танладим. 
Касбим  тоълеим  фахримдир менинг,
Архивда  мозийнинг  сирин англадим.
 Архив ҳужжатларин ўқисанг  агар, 
Минг йиллик сирлару- ўзлигинг ётар,   

 Чулғаб олар сени, ажиб бир ҳислар.

Гўё  эртакларнинг  шаҳрига  этар.

Архив  ҳужжатлари турли йилларда , 
Ҳар бир мисралари зарга қиёсдир.
Сўзлар араб, форсий, туркий тилларда. 
Ақлинг равшан тортар мисли қуёшдир.

Улар сўйлар бугун мозий садосин,

Ўзбекнинг беклигин исботлаб бешак.
Шундай экан нечун фахр этмайин ,
Касбим  келажакнинг устуни демак. 
Архивчилар  бугун нур зиёчилар, 

 Унинг ҳар гардини тўтиё айлар. 

 Касбининг жон куяр фидоийлари,

Касбим фахрим дея ғурур этганлар.

Бундай доруломон кунларнинг ҳаққи, 

  Нечун қўлда қалам, ашъор битмайин.     

Архивнинг фидоий  жонкуярлари,   

  Қўлим  кўксимдаю  таъзим  этмайин. 
    
 Навоий вилояти давлат архиви архивчиси:    Авалбекова Сафаргул


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати