Arxiv ishi va ish yuritish sohasiga oid qisqa muddatli (40 soatgacha hajmda) ơquv kurslari tashkil etish
“Ўзархив” агентлигининг
2016 йил 11 апрелдаги
25-сон буйруғига 5-илова
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ РЕГЛАМЕНТИ
1. Хизматнинг тавсифи (паспорти)
1.1. Хизматнинг номи
Архив иши ва иш юритиш соҳасига оид қисқа муддатли амалий семинар-тренинглар ташкил этиш.
1.2. Хизматнинг натижаси
Ўқув жараёнининг охирида тест синовини муваффақиятли топширган тингловчиларга белгиланган тартибда гувохнома берилади. Амал қилиш муддати – 3 йилгача.
1.3. Хизмат кўрсатувчи орган ва бланкалар олиш жойи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) тизимидаги хизматлар номенклатурасида мазкур хизмат тури киритилган давлат архивлари.
1.4. Ҳуқуқий асослар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 августдаги “Ўзбекистон Республикасида архив ишини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 194-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 апрелдаги “Архивларнинг асосий иш турлари бўйича вақт ва ишлаб чиқариш намунавий нормалари тўғрисида”ги 100-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 12 сентябрда
2615-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Архивлар ва идоравий архивлар томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар номенклатурасини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида”ги Низом.
1.5. Хизматни олувчилар:
жисмоний ёки юридик шахслар (кейинги ўринда Буюртмачилар деб юритилади).
1.6. Сўров тақдим этиш муддати:
Амалий семинар-тренингларда иштирок этишга сўров тақдим этиш муддати белгиланмаган.
1.7. Сўровни кўриб чиқиш муддати:
жисмоний ва юридик шахслардан тушган расмий ва ёзма хатлар давлат архивига келиб тушган кундан эътиборан 15 кун ичида кўриб чиқилади.
2. Хизмат олувчиларни хабардор қилиш
2.1. Маълумот таркиби ва ҳажми:
ҳар бир мурожаат қилган шахсга қуйидаги маълумотлар тақдим этилиши кафолатланади:
хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг жойлашган жойи, унинг иш вақти жадвали, ҳужжатларни қабул қилиш тартиби;
хизмат олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати;
хизмат олиш тартиби;
хизмат кўрсатиш муддати;
хизматнинг регламенти мавжудлиги ва регламент билан танишиш усуллари.
2.2. Кенг хабардор қилиш:
Архив иши ва иш юритиш соҳасига оид қисқа муддатли (40 соатгача ҳажмда) амалий семинар-тренинглар ташкил этиш тартиби ҳақидаги маълумотларни ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг электрон шаклларини Агентлигининг расмий веб-сайтидан (www.archive.uz) ва давлат архивларининг жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш хоналари эълонлар тахтасидан олиш мумкин.
2.3. Сўров бўйича хабардор қилиш:
хизмат олувчи ёки унинг вакили маълумот олиш учун қуйидаги усулларда мурожаат қилиши мумкин:
ёзма равишда: соат 9-00 дан 17-00 гача (душанбадан жума кунларигача) бевосита ёки почта алоқаси воситаси орқали. Хат шакли, зарур маълумотлар таркиби кўрсатилган ҳолда, ихтиёрий равишда тузилади;
телефон орқали: соат 9-00 дан 18-00 гача хизмат олиш бўйича саволлар юзасидан хабардор қилиш (5 дақиқадан ортиқ бўлмаган ҳолда);
тушлик вақти соат 13-00 дан 14-00 гача;
электрон почта орқали 9-00 дан 17-00 гача (душанбадан жума кунларигача) турли хил ёзма (DOC, RTF, PDF) шаклда.
2.4. Хизмат кўрсатиш жойида хабардор қилиш:
манзил: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор 2;
мўлжал: “Ўзбекфильм” киностудияси биноси олдида;
жамоат транспорти бекати: Чорсудан 84 ва 103-сон автобуслар “Киностудия” автобус бекати, "Миллий боғ" метро бекати.
2.5. Фойдаланиладиган ҳужжатлар бланкалари (шакллари)
Агентлик тизимидаги тегишли давлат архиви директори буйруғи билан тасдиқланган шакл бўйича шартнома расмийлаштирилади.
3. Хизмат кўрсатиш
3.1. Иш вақти:
иш кунлари соат: 9-00 дан 18-00 гача, душанбадан жумагача.
тушлик вақти соат: 13-00 дан 14-00 гача.
3.2. Кутиш шартлари:
келишув асосида белгиланади.
4. Хизмат кўрсатиш тартиби
4.1. Зарур ҳужжатлар:
буюртмачи давлат архивига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) юридик шахслар учун:
расмий хат билан мурожаат этиш;
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли;
ташкилот жойлашган жойи (почта манзили);
банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами;
б) жисмоний шахслар учун:
ёзма сўров орқали мурожаат қилиш;
жисмоний шахсларнинг яшаш жойи (почта манзили);
телефон рақами;
электрон почтаси;
жисмоний шахснинг паспорт нусхаси.
Ушбу банднинг "а" ва "б" кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар бир нусхада такдим этилади.
4.2. Хизмат тўлови:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 августдаги “Ўзбекистон Республикасида архив ишини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 194-сон қарори; Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2014 йил 12 сентябрда 2615-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Архивлар ва идоравий архивлар томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар номенклатурасини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда “Давлат архив жамғармаси ҳужжатларидан фойдаланиш бўйича ишлар ва хизматлар асосий турларининг баҳоси” Прейскурант У-18-04-71 III-қисм (26.07.1999) ва Агентлигининг 2014 йил 2 февраль
01-04/116-сон кўрсатмасига асосланган ҳолда кўрсатилган тартибда тўлов ундирилади.
Тўлов пул маблағларини давлат архивининг ҳисоб рақамига кўчириш йўли билан қуйидаги реквизитлар бўйича амалга оширилади:
олувчининг номи:
олувчининг ҳисоб рақами:
олувчининг банки номи:
олувчининг банк коди:
шахсий хисоб ракам:
СТИР:
Тўлов мақсади: буюртмачига архив иши ва иш юритиш соҳасига оид қисқа муддатли семинар-тренинглар ташкил этиш бўйича давлат хизматини амалга оширганлиги учун тўлов.
4.3. Давлат хизматини кўрсатиш босқичлари:
давлат архивига тақдим этилган ҳужжатлар 15 кун ичида кўриб чиқилади;
мурожаат буйича давлат хизмати кўрсатиш учун шартнома тузиш ёки рад этиш тўғрисида расмий жавоб берилади;
давлат хизматини кўрсатиш учун шартнома тузиш тўғрисида қарор қилинганлиги юзасидан буюртмачига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати, хизмат тури ва бажариш шартлари кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда шартнома имзолаш учун (топширилади) юборилади.
4.4. Давлат хизматини кўрсатиш бўйича ички идоравий жараён:
1- жараён: буюртмачининг барча зарур ҳужжатлар билан сўров қабул қилиб олинган кунда давлат архиви раҳбарияти томонидан тегишли мутахассисларга кўриб чиқиш учун киритилади.
2- жараён: келиб тушган ҳужжатлар рўйхатга олинганидан сўнг, давлат архиви раҳбарияти уч кун муддатда тегишли мутахассислар хулосаси асосида хизмат кўрсатиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
4.5. Рад этиш асослари:
хизмат кўрсатишни рад этиш учун қўйидагилар асос бўлади:
буюртмачи ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этиши;
тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
архив иши ва иш юритиш соҳасига оид қисқа муддатли (40 соатгача ҳажмда) амалий семининар-тренинглар ташкил этиш тўғрисидаги шартнома талаблари ва шартларига номувофиқлиги.
Бошқа асосларга кўра, шу жумладан Архив иши ва иш юритиш соҳасига оид қисқа муддатли (40 соатгача ҳажмда) амалий семинар-тренинглар ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан хизмат кўрсатишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Буюртмачи давлат архивининг хизмат кўрсатишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан, шунингдек мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.
Хизмат кўрсатишни рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома буюртмачига рад этишнинг аниқ сабаблари ва буюртмачи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Хизмат кўрсатишни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
Буюртмачи хизмат кўрсатишни рад этилишига асос бўлган сабабларни бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш буюртмачининг сўрови барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ун кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.
Буюртмачининг сўрови қайта кўриб чиқилган тақдирда хизмат кўрсатишни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.
5.1. Сифатсиз хизмат устидан шикоят қилиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 августдаги “Ўзбекистон Республикасида архив ишини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 194-сон қарори; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 12 сентябрда 2615-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Архивлар ва идоравий архивлар томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар номенклатурасини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида”ги Низом мувофиқ буюртмачи давлат архивини хизмат кўрсатишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан, шунингдек давлат архиви мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.