Arxiv xujjatlarini O'zbekiston Respublikasidan tashqariga olib chiqish va arxiv xujjatlarini O'zbekiston Respublikasiga olib kirish xuquqi uchun ruxsat berish.
“Ўзархив” агентлигининг
2016 йил 11 апрелдаги
25-сон буйруғига 10-илова
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ РЕГЛАМЕНТИ
- Хизматнинг тавсифи (паспорти)
- Хизматнинг номи
Архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш ва архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ҳуқуқи учун рухсат бериш.
- Хизматнинг натижаси:
эксперт гуруҳи нинг хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги томонидан уч иш куни мобайнида тегишли қарор қабул қилинади ва архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ва олиб кириш ёки вақтинча олиб чиқиш (жўнатиш) ҳуқуқи учун рухсатнома берилади, у берилган вақтидан бошлаб 3 ой мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.
- Хизмат кўрсатувчи орган ва бланкалар олиш жойи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади).
- Ҳуқуқий асослар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 августдаги “Ўзбекистон Республикасида архив ишини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 194-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 апрелдаги “Архивларнинг асосий иш турлари бўйича вақт ва ишлаб чиқариш намунавий нормалари тўғрисида”ги 100-сон қарори;
- Хизматни олувчилар:
жисмоний ёки юридик шахслар (кейинги ўринда Буюртмачилар деб юритилади).
- Сўров тақдим этиш муддати:
ташкилотларнинг ҳужжатларини тартибга келтириш учун сўров тақдим этиш муддати белгиланмаган.
- Бажариш муддати:
жисмоний ва юридик шахслардан тушган расмий ва ёзма хатлар давлат архивига келиб тушган кундан эътиборан 15 кун ичида бажарилади;
қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса 1 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.
2.1. Маълумот таркиби ва ҳажми:
ҳар бир мурожаат қилган шахсга қуйидаги маълумотлар тақдим этилиши кафолатланади:
хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг жойлашган жойи, унинг иш вақти жадвали, ҳужжатларни қабул қилиш тартиби;
хизмат олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати;
аризани кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўлаш тартиби;
хизмат олиш тартиби;
хизмат кўрсатиш муддати;
хизматнинг регламенти мавжудлиги ва регламент билан танишиш усуллари.
- Кенг хабардор қилиш:
Архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш ва архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартиби ҳақидаги маълумотларни ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг электрон шаклларини Агентлигининг расмий веб-сайтидан (www.archive.uz) олиш мумкин.
- Сўров бўйича хабардор қилиш:
хизмат олувчи ёки унинг вакили маълумот олиш учун қуйидаги усулларда мурожаат қилиши мумкин:
ёзма равишда: соат 9-00 дан 17-00 гача (душанбадан жума кунларигача) бевосита ёки почта алоқаси воситаси орқали. Хат шакли, зарур маълумотлар таркиби кўрсатилган ҳолда, ихтиёрий равишда тузилади;
телефон орқали: соат 9-00 дан 18-00 гача хизмат олиш бўйича саволлар юзасидан хабардор қилиш (5 дақиқадан ортиқ бўлмаган ҳолда);
тушлик вақти соат 13-00 дан 14-00 гача;
электрон почта орқали 9-00 дан 17-00 гача (душанбадан жума кунларигача) турли хил ёзма (DOC, RTF, PDF) шаклда.
- Хизмат кўрсатиш жойида хабардор қилиш:
Манзил: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор 2.
Мўлжал: “Ўзбекфильм” киностудияси биноси олдида.
Жамоат транспорти бекати: Чорсудан 84 ва 103-сон автобуслар “Киностудия” автобус бекати, "Миллий боғ" метро бекати.
- Фойдаланиладиган ҳужжатлар бланкалари (шакллари)
“Ўзархив” агентлигининг тегишли буйруғи билан тасдиқланган шакл бўйича шартнома расмийлаштирилади.
иш кунлари соат: 9-00 дан 18-00 гача, душанбадан жумагача.
тушлик вақти соат: 13-00 дан 14-00 гача.
- Кутиш шартлари:
келишув асосида белгиланади.
- Хизмат кўрсатиш тартиби
4.1. Зарур ҳужжатлар:
буюртмачи давлат архивига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) юридик шахслар учун:
расмий хат билан мурожаат этиш;
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳқуқий шакли;
ташкилот жойлашган жойи (почта манзили);
банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами;
юридик шахс тартибга келтирилиши мўлжаллаётган ҳужжат турлари ва миқдори кўрсатилган расмий хат;
б) жисмоний шахслар учун:
ёзма ариза орқали мурожаат қилиш;
жисмоний шахсларнинг яшаш жойи (почта манзили);
телефон рақами;
электрон почтаси;
тартибга келтирилиши режалаштирилаётган шахсий архив ҳужжатларининг миқдори, тури ва даври кўрсатилган маълумотлар тўғрисида ариза;
жисмоний шахснинг паспорт нусхаси.
Ушбу банднинг "а" ва "б" кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар бир нусхада такдим этилади.
4.2. Хизмат тўлови:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 августдаги “Ўзбекистон Республикасида архив ишини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 194-сон қарори; Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2014 йил 12 сентябрда 2615-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Архивлар ва идоравий архивлар томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар номенклатурасини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда “Давлат архив жамғармаси ҳужжатларидан фойдаланиш бўйича ишлар ва хизматлар асосий турларининг баҳоси” Прейскурант У-18-04-71 III-қисм (26.07.1999) ва Агентлигининг 2014 йил 2 февраль
01-04/116-сон кўрсатмасига асосланган ҳолда кўрсатилган тартибда тўлов ундирилади.
Мурожаат этувчи ташкилот берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим сўммаси қайтарилмайди.
Тўлов пул маблағларини давлат архивининг ҳисоб рақамига кўчириш йўли билан қуйидаги реквизитлар бўйича амалга оширилади:
олувчининг номи:
олувчининг ҳисоб рақами:
олувчининг банки номи:
олувчининг банк коди:
шахсий хисоб ракам:
СТИР:
Тўлов мақсади: “Ўзархив” агентлиги томонидан архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ва олиб кириш ёки вақтинча олиб чиқиш (жўнатиш) ҳуқуқи учун рухсатнома бериш учун тўлов.
- Давлат хизматини кўрсатиш босқичлари:
давлат архивига тақдим этилган ҳужжатлар 15 кун ичида кўриб чиқилади;
мурожаат буйича давлат хизмати кўрсатиш учун шартнома тузиш ёки рад этиш тўғрисида расмий жавоб берилади;
давлат хизматини кўрсатиш учун шартнома тузиш тўғрисида қарор қилинганлиги юзасидан буюртмачига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати, хизмат тури ва бажариш шартлари кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда шартнома имзолаш учун (топширилади) юборилади.
- Давлат хизматини кўрсатиш бўйича ички идоравий жараён:
- жараён: буюртмачининг барча зарур ҳужжатлар билан аризаси улар қабул қилиб олинган кунда давлат архиви раҳбарияти томонидан тегишли мутахассисларга кўриб чиқиш учун киритилади.
- жараён: келиб тушган ҳужжатлар рўйхатга олинганидан сўнг, давлат архиви раҳбарияти уч кун муддатда тегишли мутахассислар хулосаси асосида хизмат кўрсатиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
4.5. Рад этиш асослари:
қуйидаги ҳолатлар вақтинча олиб чиқишга рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун асос бўлиши мумкин:
вақтинча олиб чиқилиши билдирилган архив ҳужжатларининг мулкдори аниқланмаслиги;
архив ҳужжатларига мулкдорлик ҳуқуқи тўғрисида низолар юзага келиши;
тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончсизлиги аниқланиши;
архив ҳужжатларининг қайтиб келмаслиги хавфи мавжудлиги;
рухсатнома берилганлиги учун ариза берувчи томонидан махсус йиғим тўланмаслиги.
рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги қарор Агентлиги томонидан ариза берувчига ёзма шаклда, у қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан кечикмай етказилади.
Агентлигининг рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
хизмат кўрсатишни рад этиш учун қўйидагилар асос бўлади:
буюртмачи ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этиши;
тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
Буюртмачи давлат архивининг хизмат кўрсатишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан, шунингдек мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.
Хизмат кўрсатишни рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома буюртмачига рад этишнинг аниқ сабаблари ва буюртмачи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Хизмат кўрсатишни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
Буюртмачи хизмат кўрсатишни рад этилишига асос бўлган сабабларни бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш буюртмачининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ун кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Буюртмачининг аризаси қайта кўриб чиқилган тақдирда хизмат кўрсатишни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.
5.1. Сифатсиз хизмат устидан шикоят қилиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 августдаги “Ўзбекистон Республикасида архив ишини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 194-сон қарори; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 12 сентябрда 2615-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Архивлар ва идоравий архивлар томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар номенклатурасини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида”ги Низом мувофиқ буюртмачи давлат архивини хизмат кўрсатишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан, шунингдек давлат архиви мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.