Tashkilotlar ish yuritishida xujjatlarni tashkil etish bo'yicha ichki meyyoriy va uslubiy xujjatlarni ishlab chiqish va ularning xujjatlar bilan ishlash bo'yicha faoliyatini o'rganish.
“Ўзархив” агентлигининг
2016 йил 11 апрелдаги
25-сон буйруғига 2-илова
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ РЕГЛАМЕНТИ
- 1. Хизматнинг тавсифи (паспорти)
- 1.1. Хизматнинг номи
Ташкилотлар иш юритишида ҳужжатларни ташкил этиш бўйича ички меъёрий ва услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уларнинг ҳужжатлар билан ишлаш бўйича фаолиятини ўрганиш.
1.1.1. Хизмат турлари:
ташкилотлар иш юритишида ҳужжатларни ташкил этиш бўйича ички меъёрий ва услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уларнинг ҳужжатлар билан ишлаш бўйича фаолиятини ўрганиш бўйича ишлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
ташкилотнинг иш юритиш ва архив ишини ҳамда идоравий архивни ялпи ўрганиш;
ташкилотлардаги архив иши ва иш юритишни ташкил этиш бўйича консалтинг хизмати кўрсатиш;
танланган мавзу бўйича идоравий архив фаолиятининг айрим йўналишлари ва ташкилотнинг иш юритиш хизматини ўрганиш ва янада такомиллаштириш юзасидан ташкилотга тавсиялар, маслаҳатлар бериш;
соҳавий ва тармоқ (хужжатларни саклов муддати курсатилган) рўйхатларини тузиш;
намунавий, тахминий ва алоҳида йиғмажилдлар номенклатурасини тайёрлаш;
иш юритиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш;
ташкилотнинг идоравий архиви ва эксперт комиссияси тўғрисида низомларни ишлаб чиқиш;
давлат сақловига топширилиши лозим бўлган ҳужжатларнинг рўйхатини тайёрлаш;
давлат сақловига топширилиши лозим бўлган илмий-техникавий ҳужжатлар, лойиҳалар, муаммолар (мавзу) рўйхатини тайёрлаш;
ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларининг идоравий сақловини ташкил этилиши тўғрисида статистик ҳисоботларни тузиш.
- 1.2. Хизматнинг натижаси:
кўрсатилган хизмат натижасида ташкилотларга тегишли услубий кўрсатмалар берилади ва ички меъёрий, услубий ҳужжат тайёрлаб берилади. Муддати - чексиз.
- 1.3. Хизмат кўрсатувчи орган ва бланклар олиш жойи:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) тизимидаги хизматлар номенклатурасида мазкур хизмат тури киритилган давлат архивлари.
- 1.4. Ҳуқукий асослар:
Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 15 июндаги “Архив иши тўғрисида”ги Қонуни;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Мҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш тўғрисида”ги 12-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Мҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тадиқлаш ҳақида”ги 140-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги “Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 482-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 августдаги “Ўзбекистон Республикасида архив ишини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 194-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида”ги 101-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 апрелдаги “Архивларнинг асосий иш турлари бўйича вақт ва ишлаб чиқариш намунавий нормалари тўғрисида”ги 100-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 12 сентябрда 2615-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Архивлар ва идоравий архивлар томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар номенклатурасини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низом”.
- 1.5. Хизматни олувчилар:
юридик шахслар (кейинги ўринларда буюртмачилар).
- 1.6. Сўров тақдим этиш муддати:
сўровларни тақдим этиш муддатлари, қоида тариқасида белгиланмайди.
- 1.7. Сўровни кўриб чиқиш муддати:
расмий хатлар давлат архивига келиб тушган кундан эътиборан 15 кун ичида кўрилади;
қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса 1 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади;
сўровни кўриб чиқиш муддати узайтирилса бу ҳақда мурожаат этувчига хабар қилинади;
таклифлар давлат архивига келиб тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади;
қўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно, бу ҳақда таклифни киритган юридик шахсга ўн кунлик муддатда ёзма шаклда хабар қилинади.
2.1. Маълумот таркиби ва ҳажми
ҳар бир мурожаат қилган шахсга қуйидаги маълумотлар тақдим этилиши кафолатланади:
хизмат кўрсатувчи органнинг жойлашган жойи, унинг иш вақти жадвали,
ҳужжатларни қабул килиш тартиби;
хизмат олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати;
аризани кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўлаш тартиби;
хизмат олиш тартиби;
хизмат кўрсатиш муддати;
хизматнинг регламенти мавжудлиги ва регламент билан танишиш усуллари.
- 2.2. Кенг хабардор қилиш:
ташкилотлар иш юритишида ҳужжатларни ташкил этиш, ички меъёрий ва услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уларнинг ҳужжатлар билан ишлаш бўйича фаолиятини ўрганиш юзасидан маълумотларни Агентликнинг расмий веб-сайтидан (www.archive.uz) ва давлат архивларининг жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш хоналари эълонлар тахтасидан олиш мумкин.
- 2.3. Сўров бўйича хабардор қилиш:
хизмат олувчи ёки унинг вакили маълумот олиш учун қуйидаги усулларда мурожаат килиши мумкин:
ёзма равишда: соат 9-00 дан 17-00 гача бевосита ёки почта алоқаси воситаси оркали амалга оширилади. Хат шакли, зарур маълумотлар таркиби кўрсатилган ҳолда, ихтиёрий равишда тузилади;
телефон орқали: соат 9-00 дан 18-00 гача хизмат олиш буйича саволлар юзасидан оғзаки хабардор қилиш (5 дақиқадан ортиқ бўлмаган холда). Тушлик вақти соат 13-00 дан 14-00 гача;
электрон почта орқали 9-00 дан 17-00 гача (душанбадан жума кунларигача) турли хил ёзма (DOC, RTF, PDF) шаклда.
- 2.4. Хизмат кўрсатиш жойида хабардор қилиш:
манзил: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор 2;
мўлжал: “Ўзбекфильм” киностудияси биноси олдида;
жамоат транспорти бекати: Чорсудан 84 ва 103-сон автобуслар “Киностудия” автобус бекати, "Миллий боғ" метро бекати.
- Фойдаланиладиган хужжатлар бланклари (шакллари):
Агентлик тизимидаги тегишли давлат архиви директори буйруғи билан тасдиқланган шакл бўйича шартнома расмийлаштирилади.
- 3. Хизмат кўрсатиш
- 3.1. Иш вақти:
иш кунлари соат: 9-00 дан 18-00 гача, душанбадан жумагача.
тушлик вақти соат: 13-00 дан 14-00 гача.
- 3.2. Кутиш шартлари:
келишув асосида белгиланади.
- 4.Хизмат кўрсатиш тартиби
4.1.Зарур ҳужжатлар:
буюртмачи давлат архивига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
расмий хат;
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли;
ташкилот жойлашган жойи (почта манзили);
банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами;
юридик шахс тартибга келтирилиши мўлжалланаётган ҳужжат турлари ва миқдори хатта кўрсатилган ҳолда.
4.2. Хизмат тўлови:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 августдаги “Ўзбекистон Республикасида архив ишини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 194-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 12 сентябрдаги 2615-сон билан давлат рўйхатига олинган “Архивлар ва идоравий архивлар томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар номенклатурасини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низом” ҳамда “Ўзбошархив” бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 26 июлда тасдиқланган “Давлат архив жамғармаси ҳужжатларидан фойдаланиш бўйича ишлар ва хизматлар асосий турларининг баҳоси” Прейскурант У-18-04-71 III-қисм (26.07.1999) ва Агентликнинг 2014 йил 2 февралдаги 01-04/116-сон кўрсатмасига асосланган ҳолда кўрсатилган тартибда тўлов ундирилади.
Тўлов пул маблағларини давлат архивларининг тегишли банк ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан қуйидаги реквизитлар буйича амалга оширилади:
олувчининг номи:
олувчининг хисоб раками:
олувчининг банки номи:
олувчининг банк коди:
шахсий хисоб ракам:
СТИР:
Тўлов мақсади: ташкилотларда ички меъёрий ва услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уларнинг ҳужжатлар билан ишлаш бўйича фаолиятини ўрганиш бўйича давлат хизматини амалга оширганлиги учун тўлов.
4.3. Давлат хизматини кўрсатиш босқичлари:
давлат архивига тақдим этилган ҳужжатлар 15 кун ичида кўриб чиқилади;
мурожаат буйича давлат хизмати кўрсатиш учун шартнома тузиш ёки рад этиш тўғрисида расмий жавоб берилади;
давлат хизматини кўрсатиш учун шартнома тузиш тўғрисида қарор қилинганлиги юзасидан буюртмачига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати, хизмат тури ва бажариш шартлари кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда шартнома имзолаш учун (топширилади) юборилади.
4.4. Давлат хизматини кўрсатиш бўйича ички идоравий жараён:
- жараён: буюртмачининг барча зарур ҳужжатлар билан сўров қабул қилиб олинган кундан давлат архиви раҳбарияти томонидан тегишли бўлимга кўриб чиқиш учун киритилади.
- жараён: келиб тушган ҳужжатлар рўйхатга олинганидан сўнг, давлат архиви раҳбарияти уч кун муддатда тегишли бўлим хулосаси асосида хизмат кўрсатиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
4.5. Рад этиш асослари:
хизмат кўрсатишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
буюртмачи ҳужжатларни ўрнатилган тартибда расмийлаштирмай тақдим этиши;
тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
ҳужжатларни тартибга келтириш тўғрисидаги шартнома талаблари ва шартларига номувофиқлиги;
бошқа асосларга кўра шу жумладан, ташкилотлар иш юритишида ҳужжатларни ташкил этиш, ички меъёрий ва услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, уларнинг ҳужжатлар билан ишлаш бўйича фаолиятини ўрганиш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан хизмат кўрсатишни рад этишга йўл қўйилмайди;
буюртмачи давлат архивининг хизмат кўрсатишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан, шунингдек мансабдор шахснинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли;
хизмат кўрсатишни рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришномада буюртмачига рад этишнинг аниқ сабаблари, кўрсатиб ўтилган камчиликлар бартараф этиш бўйича ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Хизмат кўрсатишни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур булган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
Буюртмачи хизмат кўрсатишни рад этилишига асос бўлган сабабларни бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш буюртмачининг сўрови барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ун кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.
Буюртмачининг сўрови қайта кўриб чиқилган тақдирда хизмат кўрсатишни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.
5. Сифатни таъминлаш
5.1. Сифатсиз хизмат устидан шикоят килиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида”ги 101-сон қарори; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 12 сентябрдаги 2615-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Архивлар ва идоравий архивлар томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар номенклатурасини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ буюртмачи давлат архивини хизмат кўрсатишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан, шунингдек давлат архиви мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.