Fuqarolarning ijtimoiy-xuquqiy so'rovlarini bajarish.
“Ўзархив” агентлигининг
2016 йил 11 апрелдаги
25-сон буйруғига 9-илова
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ РЕГЛАМЕНТИ
- 1. Хизматнинг тавсифи (паспорти)
- 1.1 Хизматнинг номи:
фуқароларнинг ижтимоий-ҳуқуқий сўровларини бажариш.
- 1.1.1. Хизмат турлари:
фуқароларнинг меҳнат стажи тўғрисидаги архив маълумотномасини расмийлаштириш;
фуқароларнинг 10 йиллик муддат иш ҳаққи тўғрисидаги архив маълумотномасини расмийлаштириш;
фуқароларнинг ўқув муассасасида ўқиганлигини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини расмийлаштириш;
фуқароларнинг эвакуацияси тўғрисидаги архив маълумотномасини расмийлаштириш;
ташкилотларнинг қайта номланиши тўғрисидаги архив ҳужжатлари нусхасини расмийлаштириш;
фуқароларнинг мукофотланганлигини тасдиқлаш тўғрисидаги ҳужжатлари нусхасини расмийлаштириш.
- 1.2. Хизматнинг натижаси:
кўрсатилган хизмат натижасида архив маълумотномаси ёки архив ҳужжатлари нусхаси тақдим этилади. Муддати – чексиз.
- 1.3. Хизмат кўрсатувчи орган ва бланкалар олиш жойи:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) тизимидаги хизматлар номенклатурасида мазкур хизмат тури киритилган давлат архивлари.
- 1.4. Ҳуқуқий асослар:
Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 15 июндаги “Архив иши тўғрисидаги” Қонуни;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида”ги 101-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 апрелдаги “Архивларнинг асосий иш турлари бўйича вақт ва ишлаб чиқариш намунавий нормалари тўғрисида”ги 100-сон қарори.
- 1.5. Хизматни олувчилар:
жисмоний шахслар (кейинги ўринда буюртмачилар).
- 1.6. Сўров тақдим этиш муддати:
мурожаат тақдим этиш муддати белгиланмаган.
- 1.7. Сўровни кўриб чиқиш муддати:
сўров ёки расмий хатлар давлат архивига келиб тушган кундан эътиборан 15 кун ичида кўриб чиқилади;
қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса 1 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади;
сўровноманинг бажарилиши муддати узайтирилса бу ҳақда мурожаат этувчига хабар қилинади.
2.1. Маълумот таркиби ва ҳажми:
ҳар бир мурожаат қилган шахсга қуйидаги маълумотлар тақдим этилиши кафолатланади:
хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг жойлашган жойи, унинг иш вақти жадвали, ҳужжатларни қабул қилиш тартиби;
хизмат олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати;
сўровни кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўлаш тартиби;
хизмат олиш тартиби;
хизмат кўрсатиш муддати;
хизматнинг регламенти мавжудлиги ва регламент билан танишиш усуллари.
- 2.2. Кенг хабардор қилиш:
ташкилотларнинг ҳужжатларини тартибга келтириш тартиби ҳақидаги маълумотларни ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг электрон шаклларини Агентлик расмий веб-сайтидан (www.archive.uz) ва давлат архивларининг жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш хоналари эълонлар тахтасидан олиш мумкин.
- 2.3. Сўров бўйича хабардор қилиш:
хизмат олувчи ёки унинг вакили маълумот олиш учун қуйидаги усулларда мурожаат қилиши мумкин:
ёзма равишда: соат 9-00 дан 17-00 гача бевосита ёки почта алоқаси воситаси оркали амалга оширилади. Хат шакли, зарур маълумотлар таркиби кўрсатилган ҳолда, ихтиёрий равишда тузилади;
телефон орқали: соат 9-00 дан 18-00 гача хизмат олиш буйича саволлар юзасидан оғзаки хабардор қилиш (5 дақиқадан ортиқ бўлмаган холда);
тушлик вақти соат 13-00 дан 14-00 гача;
электрон почта орқали 9-00 дан 17-00 гача (душанбадан жума кунларигача) турли хил ёзма (DOC, RTF, PDF) шаклда.
- 2.4. Хизмат кўрсатиш жойида хабардор қилиш:
Манзил: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор 2.
Мўлжал: “Ўзбекфильм” киностудияси биноси олдида.
Жамоат транспорти бекати: Чорсудан 84 ва 103-сон автобуслар “Киностудия” автобус бекати, "Миллий боғ" метро бекати.
- 3. Хизмат кўрсатиш
- 3.1 Иш вақти:
иш кунлари соат 9-00 дан 18-00 гача, душанбадан жумагача.
тушлик вақти соат 13-00 дан 14-00 гача.
- 3.2. Кутиш шартлари:
келишув асосида белгиланади.
- 4.Хизмат кўрсатиш тартиби
4.1. Зарур ҳужжатлар:
жисмоний шахслар давлат архивига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ёзма сўров орқали мурожаат қилиш;
жисмоний шахсларнинг яшаш жойи (почта манзили);
телефон рақами;
электрон почтаси;
жисмоний шахснинг паспорт нусхаси.
Ушбу банднинг "а" ва "б" кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар бир нусхада такдим этилади.
4.2. Хизмат тўлови: бепул
- Давлат хизматини кўрсатиш босқичлари:
давлат архивига тақдим этилган ҳужжатлар 15 кун ичида кўриб чиқилади.
Давлат хизматини кўрсатиш бўйича ички идоравий жараён:
- жараён: буюртмачининг барча зарур ҳужжатлар билан сўров қабул қилиб олинган кунда давлат архиви раҳбарияти томонидан тегишли мутахассисга кўриб чиқиш учун киритилади.
- жараён: келиб тушган ҳужжатлар рўйхатга олинганидан сўнг, давлат архиви белгиланган муддатда архив маълумотномасини расмийлаштиради.
- 4.5. Рад этиш асослари:
хизмат кўрсатишни рад этиш учун қўйидагилар асос бўлади:
Буюртмачи ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этиши;
Тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
Хужжатлар амалдаги қонунчилик талаблари ва шартларига номувофиқлиги.
Бошқа асосларга кўра, шу жумладан ҳужжатларни тартибга келтириш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан хизмат кўрсатишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Буюртмачи давлат архивининг хизмат кўрсатишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан, шунингдек мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.
Хизмат кўрсатишни рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома буюртмачига рад этишнинг аниқ сабаблари ва буюртмачи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Хизмат кўрсатишни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
Буюртмачи хизмат кўрсатишни рад этилишига асос бўлган сабабларни бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш буюртмачининг сўрови барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ун кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.
Буюртмачининг сўрови қайта кўриб чиқилган тақдирда хизмат кўрсатишни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.
5.1. Сифатсиз хизмат устидан шикоят қилиш:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида”ги 101-сон қарори; Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2014 йил 12 сентябрдаги 2615-сон билан давлат рўйхатидан ўтказиш “Архивлар ва идоравий архивлар томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар номенклатурасини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низом” мувофиқ буюртмачи давлат архивини хизмат кўрсатишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан, шунингдек давлат архиви мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.