O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI

HUZURIDAGI "O`ZARXIV" AGENTLIGI


“Ўзархив” агентлигининг

 2016 йил  11 апрелдаги

25-сон буйруғига 4-илова

ДАВЛАТ ХИЗМАТИ РЕГЛАМЕНТИ

  1. 1. Хизматнинг тавсифи (паспорти)
    1. 1.1Хизматнинг номи

Ҳужжатлар ва китобларни таъмирлаш, тикиш, муқовалаш ва уларга қайта ишлов бериш.

1.1.1. Хизмат турлари:

ҳужжатлар ва китобларни таъмирлаш, тикиш, муқовалаш ва уларга қайта ишлов бериш бўйича ишлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

йиғмажилдларни тикишга тайёрлаш ва тикиш;

йиғмажилдлар ва китобларни муқовалаш;

ҳужжатларни, шу жумладан кино, фото, фоно ҳужжатларни таъмирлаш;

фотоҳужжатларга консервацион-профилактик ишлов бериш;

фунгицид билан киноҳужжатларга ишлов бериш;

қути, конвертлар тайёрлаш[1].

  1. 1.2. Хизматнинг натижаси:

кўрсатилган хизмат натижасида ташкилот ёки шахсларга тегишли шаклда бажарилган ишлар юзасидан далолатнома берилади. Муддати – чексиз.

  1. 1.3. Хизмат кўрсатувчи орган ва бланкалар олиш жойи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) тизимидаги хизматлар номенклатурасида мазкур хизмат тури киритилган давлат архивлари.

  1. 1.4. Ҳуқуқий асослар:

Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 15 июндаги “Архив иши тўғрисида”ги Қонуни;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон “Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 апрелдаги “Архивларнинг асосий иш турлари бўйича вақт ва ишлаб чиқариш намунавий нормалари тўғрисида”ги 100-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 12 сентябрда 2615-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Архивлар ва идоравий архивлар томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар номенклатурасини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида”ги Низом.

  1. Хизматни олувчилар:

жисмоний ва юридик шахслар (кейинги ўринларда “буюртмачилар” деб юритилади).

  1. Сўров тақдим этиш муддати:

мурожаатларни бериш муддатлари, қоида тариқасида, белгиланмайди.

  1. Сўровни кўриб чиқиш муддати:

сўров ёки расмий хатлар давлат архивига келиб тушган кундан эътиборан 15 кун ичида кўриб чиқилади;

қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш,  қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса 1 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

  1. 2. Хизмат олувчиларни хабардор қилиш

2.1. Маълумот таркиби ва ҳажми:

ҳар бир мурожаат қилган шахсга қуйидаги маълумотлар тақдим этилиши кафолатланади:

хизмат кўрсатувчи органнинг жойлашган жойи, унинг иш вақти жадвали,

ҳужжатларни қабул килиш тартиби;

хизмат олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати;

сўровни кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўлаш тартиби;

хизмат олиш тартиби;

хизмат кўрсатиш муддати;

хизматнинг регламенти мавжудлиги ва регламент билан танишиш усуллари.

  1. Кенг хабардор қилиш:

ҳужжатлар ва китобларни таъмирлаш, тикиш, муқовалаш ва уларга қайта ишлов бериш ишлари бўйича маълумотларни Агентлигининг расмий веб-сайтидан (www.archive.uz) ва давлат архивларининг жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш хоналари эълонлар тахтасидан олиш мумкин.

  1. Сўров бўйича хабардор қилиш:

хизмат олувчи ёки унинг вакили маълумот олиш учун куйидаги усулларда мурожаат килиши мумкин:

ёзма равишда: соат 9-00 дан 17-00 гача бевосита ёки почта алоқаси воситаси орқали. Хат шакли, зарур маълумотлар таркиби кўрсатилган ҳолда, ихтиёрий равишда тузилади;

телефон орқали: соат 9-00 дан 18-00 гача хизмат олиш бўйича саволлар юзасидан оғзаки хабардор қилиш (5 дақиқадан ортик бўлмаган холда). Тушлик вақти соат 13-00 дан 14-00 гача;

электрон почта орқали 9-00 дан 17-00 гача (душанбадан жума кунларигача) турли хил ёзма (DOC, RTF, PDF) шаклда.

  1. Хизмат кўрсатиш жойида хабардор қилиш:

манзил: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор 2. 

мўлжал: “Ўзбекфильм” киностудияси биноси олдида.

жамоат транспорти бекати: Чорсудан 84 ва 103-сон автобуслар “Киностудия” автобус бекати, "Миллий боғ" метро бекати.

  1. Фойдаланиладиган хужжатлар бланкалари (шакллари)

            Агентлик тизимидаги тегишли давлат архиви директори буйруғи билан тасдиқланган шакл бўйича шартнома расмийлаштирилади.

  1. 3. Хизмат кўрсатиш
    1. 3.1 Иш вақти:

иш кунлари соат: 9-00 дан 18-00 гача, душанбадан жумагача.

тушлик вақти соат: 13-00 дан 14-00 гача.

  1. 3.2. Кутиш шартлари:

келишув асосида белгиланади.

  1. 4. Хизмат кўрсатиш тартиби

4.1.Зарур ҳужжатлар:

буюртмачи давлат архивига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) юридик шахслар учун:

               расмий хат билан мурожаат этиш;

               юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли;

               ташкилот жойлашган жойи (почта манзили);

               банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами;

               ҳужжатлар ва китобларни таъмирлаш, тикиш, муқовалаш ва уларга қайта ишлов бериш кўрсатилган расмий хат;

б) жисмоний шахслар учун:

               ёзма сўров орқали мурожаат қилиш;

               жисмоний шахсларнинг яшаш жойи (почта манзили);

               телефон рақами;

               электрон почтаси;

               тартибга келтирилиши режалаштирилаётган шахсий архив ҳужжатларининг миқдори, тури ва даври кўрсатилган маълумотлар тўғрисида сўров;

             жисмоний шахснинг паспорт нусхаси.

Ушбу банднинг "а" ва "б" кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар бир нусхада тақдим этилади.

4.2. Хизмат тўлови:

хизмат тури жисмоний ва юридик шахсларга ҳужжатлар ва китобларни таъмирлаш, тикиш, муқовалаш ва уларга қайта ишлов бериш учун хизмат кўрсатиш томонлар ўртасида имзоланган шартнома асосида пулли амалга оширилади.

Тўлов пул маблағларини давлат архивларининг тегишли банк ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан қуйидаги реквизитлар буйича амалга оширилади:

олувчининг номи:

олувчининг хисоб раками:

олувчининг банки номи:

олувчининг банк коди:

шахсий хисоб ракам:

СТИР:

Тўлов мақсади: Ҳужжатлар ва китобларни таъмирлаш, тикиш, муқовалаш ва уларга қайта ишлов бериш ишлари бўйича давлат хизматини амалга оширганлиги учун тўлов.

4.3. Давлат хизматини кўрсатиш босқичлари:

давлат архивига тақдим этилган ҳужжатлар 15 кун ичида кўриб чиқилади;

мурожаат буйича давлат хизмати кўрсатиш учун шартнома тузиш ёки рад этиш тўғрисида расмий жавоб берилади;

давлат хизматини кўрсатиш учун шартнома тузиш тўғрисида қарор қилинганлиги юзасидан буюртмачига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати, хизмат тури ва бажариш шартлари кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда шартнома имзолаш учун (топширилади) юборилади.

4.4. Давлат хизматини кўрсатиш бўйича ички идоравий жараён:

  1. жараён:  буюртмачининг барча зарур хужжатлар билан сўров қабул қилиб олинган кунда давлат архиви раҳбарияти томонидан тегишли мутахассисларга кўриб чиқиш учун киритилади.
  2. жараён:  келиб тушган ҳужжатлар рўйхатга олинганидан сўнг, давлат архиви раҳбарияти уч кун муддатда тегишли мутахассислар хулосаси асосида хизмат кўрсатиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
  3.  
  4. 4.5. Рад этиш асослари:

хизмат кўрсатишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

буюртмачи ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этиши;

            тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;

               ҳужжатлар ва китобларни таъмирлаш, тикиш, муқовалаш ва уларга қайта ишлов бериш тўғрисидаги шартнома талаблари ва шартларига номувофиклиги.

Бошқа асосларга кўра, шу жумладан ҳужжатлар ва китобларни таъмирлаш, тикиш, муқовалаш ва уларга қайта ишлов бериш ишлари максадга мувофик эмас деган важ билан хизмат кўрсатишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Буюртмачи давлат архивининг хизмат кўрсатишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан, шунингдек мансабдор шахсининг харакати (харакатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.

Хизмат кўрсатишни рад этилиши тўғрисида қарор қабул килинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома буюртмачига рад этишнинг аниқ сабаблари ва буюртмачи  кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган холда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Хизмат кўрсатишни рад этиш ҳакидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.

Буюртмачи хизмат кўрсатишни рад этилишига асос бўлган сабабларни бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш буюртмачининг сўрови барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Буюртмачининг сўрови қайта кўриб чиқилган тақдирда хизмат кўрсатишни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.

5. Сифатни таъминлаш

5.1. Сифатсиз хизмат устидан шикоят қилиш

2012 йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида”ги 101-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2014 йил 12 сентябрда 2615-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Архивлар ва идоравий архивлар томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар номенклатурасини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ буюртмачи давлат архивини хизмат кўрсатишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан, шунингдек давлат архиви мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.

  Юклаб олиш (*.pdf 343 kb)