9 июнь Халқаро архивлар кунига бағишланади

   Касбим- фахрим
Оллоҳ деб бошлайман ҳар бир каломни,
Ўзинг яратгансан ёруғ оламни.
Мендан сўрасалар баралла айтай,
Касбу- ҳунар улуғлар ҳар бир одамни.
Ҳаёт бу нима уйлагин бир он,
Яхшилик ёмонлик доим ёнма ён.
Соғлигу тинчликка етмас ҳеч нарса,
Уларни йўлдоши касб-ҳунар ишон.
Ёшликдан мақсад  қўй  аниқ бир йўлга ,
Касб танла, ҳунар қил, қаттиқ  туг дилга.
Меҳнатла айланар шоҳга ҳар инсон,
Мақсад йўқ, ҳунар йўқ айланар қулга.
Биз юрган йўлимиз архив соҳаси,
Ҳар кимга ўз касби касблар додаси.
Ҳар куни савобу дуо оламиз,
Хуллас касбимизнинг йўқдир қиёси.
Ҳар қандай касбда бўл, эшитгин оҳим,
Ҳалоллик покликда бўлгин илоҳим.
Архивчилар  айтадур ҳаммага омад.
Бизни қўллаб турсин доим Оллоҳим.


Кармана тумани давлат архиви ходимлари


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати