Андижон вилоят Давлат архивининг Архив тизимида кўп йил самарали мехнат килган устоз

Андижон вилоят Давлат архивининг Архив тизимида кўп йил самарали мехнат килган устозларнинг “Архив фахрийлари” рукнининг бугунги мавзуси архив сохасида кўп йиллар фаолият олиб борган архив мутахассиси Хисматуллина Зухра Яруллаевна хақида.
Хисматуллина Зухра Яруллаевна 1951 йил 18 апрелда Андижон шахрида туғилган. Миллати –татар, икки фарзандни онаси. У архив соҳасига келгунга қадар 1968-1974 йиллар давомида Андижон туманидаги 59, 35-ўрта мактабларда рус тили ва адабиёти ўқитувчиси бўлиб ишлади. 
1974 йилдан нафақага ёшига етгунга қадар З.Хисматуллина вилоят давлат архивида етакчи архивчи, директор вазифаларида ишлади.
 У ўз иш фаолияти давомида кўплаб архив мутахассисларига устозлик қилди. 
Вилоятда архив ишини ривожлантиришга ўз хиссасини қўшган.
Андижон вилояти Архив иши ҳудудий бошқармаси томонидан тақдим этилган материаллар асосида тайёрланган.


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати