Андижон вилояти Мархамат тумани давлат архивида семинар-тренинг ўтказилди.

Жорий йилнинг 17 февраль куни Андижон вилояти Мархамат тумани давлат архивида тумандаги барча ташкилотлар, корхонлар ва муассасаларнинг архив иши ва иш юритиш бўйича масъул ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг “Архив иши тўғрисида”ги Қонуни ва қонуности ҳужжатлари мазмун моҳияти ва унинг ижроси юзасидан семинар-тренинги ўтказилди.

Семинарда Мархамат ва Булоқбоши туманларидаги 79 та ташкилот ва корхонларнинг архив иши ва иш юритиш бўйича масъул ходимлари,  тумандаги сиёсий партиялар вакиллари иштирок этди.

Архив иши ва иш юритиш фаолиятига оид масалалар юзасидан ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти хақида алохида тўхталиб ўтилди, давлат архивларининг жамлаш манбаалари бўлган ташкилот, корхона ва муассасалар ҳужжатлари давлат архивларига топширилгунга қадар вақтинча сақлаш, ҳисобни олиб бориш ва улардан фойдаланиш мақсадида, “Архив иши тўғрисида”ги Қонунининг 19-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги “Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Низом асосида ташкилот ва муассасаларда идоравий архивлар ташкил этилиши ҳақида тўлиқ маълумотлар берилди.