АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен бошчилигида элчихонанинг ходимлари Ўзбекистон Республикаси Кинофотофоно ҳужжатлари марказий давлат архивига ташриф буюрди.

     2018 йил 19 февраль куни Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен бошчилигида АҚШ элчихонаси ходимлари Ўзбекистон Республикаси Кинофотофоно ҳужжатлари Марказий давлат архивига  ташриф буюрдилар.

      Меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси Кинофотофоно ҳужжатлари марказий давлат архиви биноси ва кўргазмалар залида жойлаштирилган фотоҳужжатлар билан яқиндан танишдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Дипломатлар архив ходимлари ва уларнинг иш фаолиятлари билан яқиндан танишдилар. Архив фондида сақланаётган Ўзбекистон халқ артисти Фароғат Раҳматова ижросидаги ноёб овозли ҳужжатлардан намуна тингладилар ва уларга экскурсия сўнггида “Ўзбекистон аёллари” мавзусидаги фото жамланмадан тайёрланган слайд ва архив фондида сақланаётган “Қўшиқлар учади” номли ҳужжатли фильми намойиш этилди. Экскурсия якунида АҚШ элчихонаси ходимларига эсдалик совғалар тақдим этилди.