“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги ва “Архив иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 5 ноябрдаги «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўриш тўғрисида қарори ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилоятида ўқув-семинари ўтказилди.

Андижон вилояти Архив иши ҳудудий бошқармаси томонидан 2018 йилнинг 5 февраль куни Андижон вилояти туман ва шаҳарлардаги ташкилотлар ва корхоналарнинг масъул раҳбар ва ходимлари иштирокида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги ва “Архив иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 5 ноябрдаги «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўриш тўғрисида қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўқув-семинари ўтказилди.

Мазкур ўқув-семинарда Андижон вилояти Архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ш.Хайдаров томонидан давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари томонидан очиқ деб эътироф этилган маълумотларни давлат архивларига топшириш ишларини бориши, давлат архивларининг жамлаш манбалари ҳисобланган ташкилотлар ва корхонларнинг идоравий архивларида Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди (МАФ) ҳужжатларини сақланиши, ҳисобини олиб борилиши, давлат архивлари сақловига топширилиши, идораларда архив иши ва иш юритиш бўйича масъул ходимларнинг малакаларини тизимли равишда ошириб борилишлари бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.