ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ассалому алайкум, 29 июнда бўлиб ўтадиган матбуот анжуманига давлат ва нодавлат ОАВда меҳнат қилаётган ЖУРНАЛИСТЛАРНИ, шунингдек, МУСТАҚИЛ ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАРНИ таклиф қиламиз.
2020 йил 29 июнь куни соат 11.00 да Ўзбекистон Миллий матбуот маркази биносида “Ўзбекистон Республикасининг “Архив иши тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг мазмун ва моҳияти” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Барча саволлар бўйича “Ўзархив” агентлиги Ахборот хизмати (97-149-70-27) ёки Ўзбекистон Миллий матбуот марказига мурожаат этиш мумкин.


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати