Жорий йил 8 июнь куни ЎзР КФФҲ МДАда “9 июнь – Халқаро архивлар куни муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди

Жорий йил 8 июнь куни Ўзбекистон Республикаси кинофотофоно ҳужжатлар Марказий давлат архивида “9 июнь – Халқаро архивлар куни” муносабати билан архив ходимлари ва Чилонзор туманидаги  махсус
103-мактабнинг 5-синф ўқувчилари ҳамда  уларнинг ота-оналари иштирокида давра суҳбати  бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда архив соҳаси ва унинг жамиятдаги ўрни,  архив муассасаларининг муҳим вазифалари тўғрисида сўз юритилди. Меҳмонлар учун бино бўйлаб экскурсия ташкил этилди. Экскурсия сўнггида архивда сақланаётган ноёб киноҳужжатлардан намуналар намойиш этилди.

Давра суҳбатида қайд этилган архив фаолияти билан боғлиқ  масалалар  тадбир қатнашчиларида катта қизиқиш уйғотди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларига  тўлиқ жавоблар олдилар.