Халилова Раъно Мирзахидовна. 1971-1997 йиллар давомида Ўзбекистон ИТТҲ МАда директор лавозимида фаолият олиб борган

 Раъно Халилова 1940 йилда Тошкент шаҳрида ишчи оиласида туғилган. 1957 йил Тошкент шаҳридаги Пушкин номли 13-ўрта мактабни тугатиб, “Баровский” номли тиббиёт билим юртига ўқишга кирган. Билим юртини тамомлаб, 1959-1970 йилларда турли тиббиёт муассасаларида ўз соҳаси бўйича фаолият олиб борган. 
1971-1997  йиллар давомида Р.Халилова Ўзбекистон Республикаси Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари  марказий давлат архивида директор лавозимида фаолият олиб борган. 
Раъно Халилова раҳбарлиги йилларида архивнинг ривожланиши ва фаолият йўналишига алоқадор ҳужжатларни сақловга қабул қилиш ишлари ривожлантирилган. Мисол учун 1992 йилга келиб архив фондидаги бошқарув ҳужжатлар – 7 778 сақлов бирлигини, илмий-техникавий ҳужжатлар - 33059 сақлов бирлигини ташкил қилган.

Ҳозирда Раъно Халилова қарилик гаштини сураётган архивнинг кекса маслаҳатгўйларидан биридир.
Фахрийлар ҳамиша эъзозимизда!
Фото карантиндан олдин олинган.
Ўзбекистон Илмий техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви томонидан тақдим этилган материаллар асосидан тайёрланган.


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати