O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI

HUZURIDAGI "O`ZARXIV" AGENTLIGI


Бугунги кунда коррупция фуқароларнинг ижтимоий адолатга, давлат органларига нисбатан ишончини сусайтиради, давлатнинг иқтисодий ўсишига салбий таъсир кўрсатади, қолаверса жамиятдаги маънавий муҳитни бузилишига олиб келади.

Ушбу иллатга қарши курашиш борасида мамлакатимизда қабул қилинган халқаро ҳужжатларни ратификация қилиш билан бирга, коррупция ва жиноятчиликка карши курашиш ҳамда унинг олдини олишга қаратилган миллий ҳуқуқий база ва тизимли амалиёт шаклланган.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги тасарруфидаги архив муассасаларида ҳам тизимли ва самарали ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, архив муасасаларида коррупцион иллатларни олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш мақсадида Агентликнинг 2015 йил 2 июнда 41-сонли буйруғи билан Комплекс чора-тадбирлар режаси тасдиқланган бўлиб, унинг тегишли бандлари ижросини таъминлаш бўйича доимий назорат ва мониторинг йўлга қўйилган. Айниқса, Агентликнинг 2015 йил 7 октябрда 67-сонли буйруғи асосида архив муассаларида “Хизмат кўрсатиш даражасини баҳолаш анкетаси” ишлаб чиқилиб, тизимидаги барча архив муассасаларига жорий этилган. Натижада фуқароларга архив муассасалари ходимлари томонидан кўрсатилаётган хизмат сифатининг яхшиланишига, иш самарадорлигини ошишига эришилди.

2016 йил айрим вилоят архив иши ҳудудий бошқармаларида ҳамда туман, шаҳар давлат архивларида хизмат кўрсатиш даражасини баҳолаш анкетасининг йўлга қўйилганлиги бўйича ўрганишлар ўтказилди.

Мазкур ўрганишлар натижасида жорий йилнинг III чорак якунларига кўра "Ўзархив" агентлиги тизимидаги барча архив муассасаларига фуқаролардан жами 3 578 та хизмат кўрсатиш даражасини баҳолаш анкеталари келиб тушган бўлиб, улардан 3 553 тасида ижобий, 25 тасида салбий ҳолатларни кузатиш мумкин. Жумладан, архив муассасалридаги мавжуд салбий ҳолатлар акс этган 25 та сўровноманинг 9 тасида фуқароларнинг хужжатлари архив сақловига келиб тушмаганлиги; 8 тасида хужжатларда фуқаром тўғрисидаги маълумотлар қайд этилмаганлиги;
6 тасида фуқароларнинг ер-мулк ҳужжатларида камчиликлар мавжудлиги;
2 тасида архив маълумотларини фуқароларга тақдим этишда муддатидан кечикиш ҳолати мавжудлиги аниқланди.

"Ўзархив" агентлигининг 2015 йил 15 июлдаги 4-сонли, 2016 йил 1,4,7,9-сонли кенгайтирилган Ҳайъат йиғилишлари баённомаларида тизимда коррупцион иллатлари олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш бўйича масалалар қўриб чиқилди.

Коррупцияга қарши кураш бўйича “Ўзархив” агентлиги комиссия аъзолари томонидан 2016 йил 16 май куни “Ўзархив” агентлиги тизими идораларида коррупцион иллатларнинг олдини олиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш ҳолати тўғрисида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш ҳамда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини ўрнатилган тартибда ўз вақтида бажарилиши юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Бу каби ўтказилган тадбирларнинг аҳамияти шундаки, архив муассасаларида фуқароларга кўрсатилаётган хизмат сифатини яхшилашга, архив муассасаси ва фуқаролар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда юзага келаётган камчиликларни аниқлашга ва турли коррупцион иллатларни олдини олишга хизмат қилади.

Агентлик ахборот хизмати