ЛАТАНСКАЯ АНТОНИНА ПАВЛОВНА

 ЛАТАНСКАЯ   АНТОНИНА ПАВЛОВНА – 1989 йил 9 сентябрда, Россиянинг  Пенза вилоятида туғулган. 1947 йилда ўз оиласи  билан  бирга Ўзбекистонга  кўчиб келиб, умрининг охиригача яшаган.
1964 йил  сентябрь ойидан Бекобод шаҳар  давлат архивида архив инспектори  сифатида ишлай бошлади. 1970 йил январь ойида у директор этиб тайинланди. 
Архив директори сифатида ЛАТАНСКАЯ   АНТОНИНА ПАВЛОВНА 2004 йил март ойигача  фаолият юритди.  
У умрининг 40 йилини севимли ишига- архив ишини  ривожлантириш ва  оммалаштиришга бағишлади.  
У  доимий равишда ўз касбий махоратини ошириб келган, ёш архив  ходимларига архив сохасини мукаммал урганишда  доимо устозлик килиб келган.
Нафақага чиққандан сўнг у ҳеч қачон  архив ходимларига ёрдам беришдан толмаган,  доимо ёрдам бериб, иш тажрибаси  билан ўртоқлашишдан чарчамаган.
ЛАТАНСКАЯ   АНТОНИНА ПАВЛОВНА   фахрий ёрлиқ ва "Мехнат фахрийси" медали билан  тақдирланган.

ЛАТАНСКАЯ   АНТОНИНА ПАВЛОВНА 2014 йил 76 ёшида вафот этган.
Устознинг охиратлари обод бўлсин!
Тошкент вилояти Архив иши ҳудудий бошқармаси томонидан тақдим этилган материаллар асосида тайёрланган.


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати