“Ўзархив” агентлигининг 2018 йил якунларибўйича

ҳисоботи

 

I. Молиявий - иқтисодий кўрсаткичлар

Ҳисобот даврида республика давлат архивлари пулли хизматларининг умумий ҳажми 2017 йилнинг шу даврига нисбатан ўсди ва 12,9 млд.сўмни ташкил этди, ўсиш суръати 165% (2017 йил якунида – 7,8млд.сўм). Республика давлат архивлари томонидан пулли хизматлар асосан идоравий архивлар ҳужжатларига илмий-техникавий ишлов бериш, мавзули сўровларни бажариш ва меъёрий-услубий ҳужжатларни тайёрлашдан иборат бўлди.

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2016 йил 12 февралда тасдиқланган 05-5-1-сон Чора-тадбирлар режаси ҳамда 2016 йил 17 февралдаги ЭДО-03/1-865-сон йиғилиш баёнига мувофиқ кўчмас мулк объектларининг кенг кўламдаги хатлови бўйича ҳокимликлар ҳузурида ташкил этилган комиссиялар томонидан келиб тушган сўровлар асосида 10,8 млн. сўм миқдоридаги пулли хизматлар бепул бажариб берилди.

“Ўзархив” агентлиги ва 3 та марказий давлат архивларининг 2019 йил
1 январь ҳолатига дебиторлик ва кредиторликқарзлари мавжуд эмас

II. Жаҳон иқтисодий инқирозини олдини олиш борасида республика Президенти томонидан қўйилган вазифаларнинг бажарилиши таҳлили

Архив муассасаларида иқтисодий ўсишнинг узоқ муддатли, барқарор суръатларини ва моддий-техника базасининг ривожланишини таъминлаш, жамлаш манбалари ҳисобланган ташкилотлар билан алоқани мустаҳкамлаш, тугатилаётган ташкилотларнинг ҳужжатларига илмий-техникавий ишлов бериш, архив иши ва иш юритишга оид меъёрий-услубий базани янада такомиллаштириш, 2018 йил “Фаол тадбиркорлик,  инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили” Давлат дастурини амалга ошириш, Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2018 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган маърузаси билан белгиланган вазифалар Агентликнинг Ҳайъат йиғилишларида муҳокама этилиб, барча архив иши ҳудудий бошқармалари ва марказий давлат архивларига тегишли вазифалар белгилаб берилди.

Архив муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда архивлар томонидан кўрсатилаётган пулли хизматлар таҳлили ўтказилди. Хусусан, вилоят давлат архивларининг фақатгина ҳужжатларга илмий-техник ишлов бериш хизмат турини кўрсатиш билан чегараланиб қолаётганлиги, ушбу архив муассасалари ҳужжатларни муқовалаш, тикиш каби хизмат кўрсатиш турларини кенгайтириш зарурлиги, шунингдек, улар томонидан ҳужжатлар учун махсус қутилар тайёрлаш тажрибасини қайта тиклаш, ташкилотларнинг иш юритиш бўлимлари фаолиятига оид меъёрий-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш кўрсаткичларини ошириш, хўжалик ҳисобида хизмат кўрсатувчи ходимлар сонини кўпайтириш, аҳолига кўрсатилаётган хизмат турларини хатловдан ўтказиш ва интерактив хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш каби тадбирлар белгилаб олинди.

III. Тармоқнинг ривожланиш тенденциялари, уларнинг 2017 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш динамикаси (%)

3.1. Тармоқ фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тадбирлар:

Ўзбекистон Республикасида архив ишини ривожлантиришнинг 2018 йилга
мўлжалланган режаси 36 та кўрсаткичлар бўйича бажарилди,32 такўрсаткич бўйича ошириб бажарилди.Хусусан,

Шахсий таркиб ҳужжатлари қабул қилиш 66 386(111 %) с.б (2017 йилда –
60 008 с.б);илмий-техник ҳужжатларни ЭТКда тасдиқлаш 642(127%) с.б (2017 йилда – 507 с.б);шахсий таркиб ҳужжатларни ЭТКда тасдиқлатиш150 313 (125%) с.б (2017 йилда – 119 846 с.б);бошқарув ҳужжатлари қабул қилиш 198 126(108%) с.б (2017 йилда – 182 840 с.б);давлат архивларидаги сурат ҳужжатларни қимматлилигини экспертиза қилиш 227 (100 %) ҳ.б (2017 йилда – 227 ҳ.б); бошқарув ҳужжатларини шартнома асосида тартибга солиш 209 360 (109 %) с.б. (2017 йилда – 191918с.б.).

2018 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 215584 та сўровлар келиб тушган. Ушбу сўровларнинг 186896 таси ижобий, 10659 таси салбий, 7249 таси кўриб чиқилмасдан салбий (ташкилот ҳужжатлари архивлар сақловига келиб тушмаган), 8861 таси таалуқлиги бўйича тегишли ташкилортларга ижро учун юборилган.

3.2. Фаолиятнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштиришга қаратилган тадбирлар бўйича:

2018 йил давомида Агентликка келиб тушган ҳужжатлар 2122 тани, юборилган ҳужжатлар 970тани, 300 та асосий фаолиятга оид, 113 та шахсий таркибга оид буйруқлар ва 17 та фармойишларни ташкил этди.“Ўзархив” агентлигининг 2018 йилI ярим йиллигига мўлжалланган Асосий иш режасининг 2.1, 2.2, 2.3, 2.4, 2.5 бандларига мувофиқ Тошкент шаҳар, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё вилоят  архивларда соҳага оид асосий фаолият бўйича комплекс ўрганилди. Шунингдек, Агентликнинг 2018 йил II ярим йиллигига мўлжалланган Асосий иш режасининг 1.2, 1.6 бандларига мувофиқ Хоразм вилоят давлат архивида, Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивида соҳага оид асосий фаолияти бўйича  комплекс ўрганишлар ўтказилди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3727-сон қарори ижроси юзасидан Агентлик томонидан ишлаб чиқилган Назорат режасининг 7-банди ижроси юзасидан жойларда аттестациялар амалдаги Низом талаблари асосида ўтказилди.

IV. Агентликка юклатилган асосий вазифаларнинг бажарилиши

4.1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил
3 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида архив ишини бошқаришни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 49-сон қарори юзасидан қуйидаги тадбирлар амалга оширилди
:

Агентликнинг асосий тадбирлар Режасига мувофиқ Ҳайъат йиғилишлари ўтказилиб, уларда архив муассасаларида қонун ва қонуности ҳужжатларининг ижроси ҳамда республикада архив ишини ривожлантиришнинг асосий масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, 2018 йил давомида Ўзбекистон Республкаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожатномасида белгиланган топшириқларни бажариш бўйича “Ўзархив” агентлиги томонидан амалга ошириладиган “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида, 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги “Ўзархив” агентлиги фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини оширишнинг энг мухим устувор вазифаларини тасдиқлаш тўғрисида,Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси Раёсати мажлисининг 2018 йил 19 февралдаги “2017 йилда Вазирлар Махкамаси аппарати, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларида ҳамда махаллий ҳокимият органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатларини кўриб чиқиш натижалари тўғрисида”ги 23-сонли баёни тўғрисида, 2017 йилда “Ўзархив” агентлиги аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Архив иши худудий бошқармалари хамда Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари тўгрисида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 26 июндаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, махаллий ижро этувчи хокимият органлари рахбарларининг фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш юзасидан масъулиятни кучайтириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 478-сон қарори ижроси тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Архив муассасалари томонидан архив ишини ривожлантириш режасининг бажарилиши, Ўзбекистон Республикаси идоравий архивларда сақланаётган МАФ ҳужжатларининг ҳолати ва ҳажми, МАФ ҳужжатларини давлат архивларида сақловини ташкил этиш, илмий ноширлик ва илмий-тадқиқот ишлари режасини бажарилиши ҳамда архив муассасалари тармоғи бўйича статистик ҳисоботлар тайёрланиб, Агентлик томонидан умумлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 мадаги“Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 341-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида архив муассаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари мониторинги олиб борилди.

Агентлик томонидан давлат архивлари фаолияти йўналишлари бўйича мақсадли тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ҳужжатлар сақловини таъминлаш бўйича ҳужжатларнинг давлат ҳисоби, МАФ ҳужжатларига илмий маълумотлар аппарати (ИМА)ни тузиш ва ривожлантириш, фондларнинг таркиби ва миқдорида ўзгаришлар ҳақида маълумотномалар билан танишиш ва Агентликнинг Республика фонд католог (РФК)га ўзгартиришлар киритиш, Ўзбекистон Республикаси МАФ Давлат каталогини базасини шакллантириш ишлари олиб борилди.

“Ўзархив” агентлигинингМарказий эксперт-текширув комиссияси йиғилишидаЎзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг Марказий эксперт комиссияси (МЭК) тўғрисидаги низом лойиҳаси, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги иш юритиш бўйича йўриқномаси лойиҳаси, Ўзбекистон Республикаси Кинофотофоно ҳужжатлари марказий давлат архивининг ЭТУКнинг 2017 йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи, Тошкент тиббиёт академиясининг Эксперт комиссияси ҳисоботи, Республика таълим Марказининг Эксперт комиссияси ҳисоботи, Жиззах вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Эксперт текширув комиссиясининг 2017 йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида, “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖнинг Эксперт комиссияси ҳисоботи тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари марказий давлат архиви жамлаш манбаига кирмаган Тошкент шаҳри 2-шаҳар клиник шифохонаси ҳужжатларини қабул қилиш тўғрисида, Андижон вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Эксперт текширув комиссиясининг 2017 йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида, Республика ихтисослаштирилган Педиатрия илмий-амалий ва тиббиёт марказининг Эксперт комиссияси ҳисоботи тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Кинофотофоно ҳужжатлари марказий давлат архивининг қайта тузилган асосий, қўшимча ва эҳтимолий жамлаш манбалари рўйхатини тасдиқлаш масаласи, Навоий вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Эксперт текширув комиссиясининг 2017 йил ва 2018 йил 1-ярим йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлигининг марказий эксперт комиссиясининг ҳисоботи тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг марказий эксперт комиссияси ҳисоботи тўғрисида, . “ALSKOM”суғурта компанияси акциядорлик жамияти Бошқаруви ва унинг ҳудудий филиаллари фаолиятида шаклланадиган ҳужжатларнинг сақлаш муддатлари кўрсатилган соҳавий рўйхатини келишиш тўғрисида, Сирдарё вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Эксперт текширув комиссиясининг 2017 йил ва 2018 йил 1-ярим йилда амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги эксперт комиссияси ҳисоботи тўғрисида, “Сувсаноатфуқаролиги” лойиҳа институти эксперт комиссияси ҳисоботи тўғрисида, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиалининг эксперт комиссияси ҳисоботи тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Марказий архиви тўғрисидаги Низомини келишиш тўғрисида, Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий кўргазмалар дирекцияси Эксперт  комиссиясининг 2017 йил ва 2018 йил 1-ярим йил давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида, . Ўзбекистон Республикаси илмий техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари марказий давлат архиви Эксперт текширув услубий комиссияси 2017 йил ва 2018 йил 1-ярим йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий архиви тўғрисидаги низоми ва Марказий эксперт комиссияси тўғрисидаги Низомни келишиш тўғрисида, “Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари фаолиятида тузиладиган бошқарув ҳужжатларининг сақлаш муддатлари ва ахборот ташувчи тури кўрсатилган Намунавий Рўйхати”ни келишиш тўғрисида мухокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси МДА томонидан ишлаб чиқилган “Давлат архивларида ҳужжатларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибига оид Услубий кўрсатма” , Ўзбекистон Республикаси ИТТҲ МДА томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивларида жамлаш манбаалари билан ишлаш бўйича Услубий кўрсатмалар”, “Перечень типовых документов, образующихся в научно-технической и производственной деятельности организаций, с указанием сроков хранения” ҳужжатлари кўриб чиқилди ва кенг муҳокама этилиб,маъқулланди.

4.2. Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сон қарорини бажарилиши бўйича чора-тадбирлар режасида белгиланган топшириқларни амалга ошириш юзасидан Агентлик томонидан “Ўзархив” агентлигида электрон ҳужжатлар алмашиш тизимини ҳамда компьютер техникасидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, АКТни ривожлантириш ва жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси” ишлаб чиқилиб, 2013 йил 1 майда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган (№08-12-75, 11.05.2013й.).

Мазкур чора-тадбирлар режасига асосан барча архив муассасалари билан ҳужжатларни электрон рақамли имзо орқали алмашиниш йўлга қўйилиб, вазирлик ва идоралар ҳамда тизимдаги архив муассасалари билан “e-xat” почта тизими орқали хужжатлар алмашинмоқда.

Архив муассасалари томонидан кўрсатиладиган хизматлар бўйича аризаларнинг электрон шакллари Агентлик веб-сайтига жойлаштирилиб, аризалар электрон тарзда қабул қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивлари, Тошкент шаҳар ва Сирдарё, Андижон, Қашқадарё, Жиззах, Фарғона вилоятлари давлат архивларида жорий этилган замонавий ахборот (сенсорли) киоскларининг электрон базалари янада кенгайтирилиб, давлат архивларида сақланаётган 57 235 та корхона, ташкилот ва муассасаларнинг шахсий таркиб ҳужжатлари тўғрисида маълумотлар жойлаштирилди.

Шу билан бирга, Архив ишини ривожлантиришда Интернет тармоғидан фойдаланишнинг техник имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида 2018 йил давомида, республика давлат архивларида ҳужжатларнинг сақловини таъминлашга оид замонавий технологияларни жорий этиш бўйича жами 529,5 млнсўм маблағ мақсадли сарфланиб, жами 79та компьютер, 41 та UPS, 50 та принтер, 39 та сканер, 4 та рақамли фотоаппарат, 3 та нусха кўчириш аппарати режага мувофиқ харид қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон қарори бўйича:

2018 йил якунидаАКТ бўйича малака ошириш юзасидан тегишли шартномалар тузилиб, жами 359 нафар ходимлар Тошкент ахборот технологиялари университетининг тегишли филиалларида малакаларини оширдилар.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 сентябрдаги “Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларни рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2042-сон қарори бўйича:

software.uz Интернет-порталида “Ўзархив” агентлигининг шахсий-кабинети яратилган бўлиб, у орқали дастурий таъминот воситаларига бўлган талаблар доимий равишда жойлаштирилиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари марказий давлат архиви томонидан Республика архивларида ҳужжатлари сақланаётган ташкилотларнинг номлари бўйича маълумотлар базаси яратилиб, мазкур архивнинг веб-сайтига (www.ntmd.uz) жойлаштирилди ҳамда мазкур маълумотлар базасидан Агентлик веб-сайти ва тегишли ҳаволалар асосида кенг фойдаланиш имконияти яратилди.

Мазкур архивда архив хужжатлари сақланаётган сақловхоналарга замонавий хона иқлимини назорат қилувчи ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлашга мўлжалланган мосламалар ўрнатилиб, техник синовдан ўтказилиб, ҳозирда мазкур ахборот тизимини бошқа давлат архивларига жорий этиш режалаштирилди.

Виртуал қабулхона http://archive.uz/site/virtual-reception манзилида жойлашган. Интернет фойдаланувчилари юқоридаги манзилга кириб, махсус шаклни тўлдириш орқали “Ўзархив” агентлиги бош директорига ўз аризалари, шикоятлари ва таклифларини тақдим этишлари мумкин.

“Ўзархив” агентлигига мурожаат қилишда жисмоний ва юридик шахсларда электрон рақамли имзо бўлиши талаб қилинмайди. Шунингдек, агентликнинг умумий саволлар ва мурожаатлар бўйича (0371) 277-11-68 ишонч телефон рақами кеча ва кундуз ишчи ҳолатда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил
30 декабрдаги “Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 378-сон қарорини бажарилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси бўйича:

2018 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан 568та мурожаатлар келиб тушди. Ушбу мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси орқали 467 та, (my.gov.uz) портали орқали 27та, Агентликка ёзма тарзда 53 та мурожат келиб тушган,

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 355-сон қарори бўйича:

қарорда белгиланган топшириқларга асосан “Ўзархив” агентлиги бўйича ахборот-комуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотлар ҳар чоракда ict.nis.uz порталига киритиб борилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2015 йил майда 08-08-8-сон билан тасдиқланган Агентлик веб-сайтини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режасига мувофиқ Агентлик веб-сайтини белгиланган талабларга мослаштириш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Агентликнинг веб-сайти давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талаблардан келиб чиққан ҳолда модернизация қилиниб, унда форум, интерактив хизматлар, меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар, излаш, ягона телефон тармоғи ва бошқа тизимлари такомиллаштирилди ва ташқи кўриниши қайтадан ўзгартирилди. Сайтга архив муассасаларида коррупцияга қарши курашга чорловчи махсус видео роликлар жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви, Ўзбекистон Республикаси Илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари марказий давлат архиви ҳамда Самарқанд, Андижон, Жиззах, Навоий вилоят архив иши ҳудудий бошқармаларининг веб-сайтлари белгиланган талаблар асосида қайта модернизация қилиниб, ишга туширилди.

Ахборот хавфсизлиги йўналиши бўйича “Ўзархив” агентлиги ва марказий давлат архиви ахборот тизимларида “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази” томонидан экспертиза ўтказилиб, унга асосан ахборотлар ҳимоясини янада кучайтириш бўйича тегишли тавсиялар олинди.

АКТ соҳасида амалга оширилган лойиҳалар доирасида бажарилган ишлар бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг алоҳида қимматли ҳужжатлари электрон шаклини яратиш ишлари жадаллаштирилишига эришилди ва МАФга киритилган алоҳида қимматли ҳужжатларни 2017-2018 йилларда рақамлаштириш Режа-дастурига асосан ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивларида 35389 сақлов бирлигидаги, шу жумладан 2437 216 варақ қоғоз ҳужжатларининг электрон нусхалари ҳамда 2 260 сақлов бирлигидаги қоғоз асосдаги ва 27 635 ҳисоб бирлигидаги сурат ҳужжатлардан библиографик маълумотлари яратилди.

 “Ўзбекистон архивлари” веб-порталининг www.uz реестрига кирувчилар сони доимий равишда ўрганиб борилмоқда, шунингдек, Агентлик тизимидаги архив идоралари билан тезкор ишлашни таъминлаш борасида веб-сайтдаги “Шахсий саҳифа” мунтазам ишлаб турибди.

4.3. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича ишларнинг бориши

2018 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан 568та мурожаатлар келиб тушди. Ушбу мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси орқали 467 та, (my.gov.uz) портали орқали 27та, Агентликка ёзма тарзда 53 та мурожат келиб тушган.

4.4. “Ўзархив” агентлигининг 2018 йилги иқтисодий дастурининг энг муҳим устувор вазифалари сўзсиз амалга оширилишини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар Комплексинингбажарилиши. Жумладан, архив муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилаш, Миллий архив фондининг сақловини таъминлаш ва ҳужжатларни сақлаш усулларини янада такомиллаштириш, архив ҳужжатларининг электрон нусхаларини ва уларнинг базаларини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар

Республикада архив ишини ривожлантиришга йўналтирилган бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг алоҳида қимматли ҳужжатларининг электрон шаклини яратиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳисобот даври давомида (2 437 216) қоғоз, 3 905ҳ/бсурат ҳужжатларининг электрон нусхалари яратилди.