“Ўзархив” агентлиги раҳбарияти томонидан 2018 йил I-ярим йиллигида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлардаги шаҳар ва туманларда жисмоний ва юридик шахслар ва уларнинг қонуний вакилларини сайёр қабули жадвалига мувофиқ 2018 йил 7 февраль чоршанба куни Жиззах вилояти давлат архивида “Ўзархив” агентлиги Бош директори Аъламов Умиджон Бахтияровичнинг сайёр қабули ўтказилди.

Сайёр қабул давомида У.Аъламов Жиззах вилояти ҳокими билан учрашди. Мазкур учрашувда Жиззах вилоятидаги давлат архивларида бир неча йиллар давомида ечимини топмаётган масалалар мухокама қилиниб, ҳал этилиши лозим бўлган масалалар жойида ижобий ҳал қилинди. Шу билан бирга “Ўзархив” агентлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлиги келгусида биргаликда амалга оширилиши лозим бўлган масалалар юзасидан келишиб олинди.

Шунингдек У.Аъламов Жиззах вилоятидаги архивларнинг фаолиятлари билан жойига чиқиб ўрганган ҳолда ҳудудда архив иши ва иш юритиш фаолиятини янада ривожлантириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ва сўровлар ижросини ўз вақтида таъминлашга қаратилган тегишли кўрсатма ва тавсиялар берди.

“Ўзархив” агентлиги Бош директори Аъламов Умиджон Бахтияровичнинг навбатдаги сайёр қабули жорий йилнинг март ойида Қашқадарё вилоятига режалаштирилган.